Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

СБҚ - Светофорни бошқарувчи қурилма учун дастур

2020-02-19 | Технологиялар

Ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизилигини таъминлашда светофорлар муҳим аҳамият касб этади. Йўл ҳаракатини тартибга солувчи чироқлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Зеро, йўл ҳаракати қоидалари ҳаракат иштирокчилари зиммасига муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайди. Бу ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг асосий қисми ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиб турувчи йўл-патрул хизмати ходимлари ҳамда ёши, касб-кори, мавқеидан қатъий назар турлитоифадаги ҳайдовчилар, йўловчилар оъртасидаги муносабатларда акс этади. Бу ҳуқуқий муносабатлар йўлларда ҳаракатланиш қоидалари бузилган тақдирдагина вужудга келади.

Дастур светофорни бошқарувчи қурилма учун мўлжалланган.

Дастурнинг функсионал имкониятлари қуйидагилардан иборат:

• чорраҳалардаги йўл ҳаракатини автоматик тарзда назорат қилади;

• йўлларда ўрнатилган светофорларни керакли вақтда ўчириб-ёқишга ва ҳайдовчилар, пиёдалар тўгъри ҳаракатланишига ёрдам беради;

• кечки соат 12:00 да ўз режимини ўзгартириб светофорни ўчиради, эрталабки соат 5:00 да автоматик равишда қайта ёқилади.

Дастур чорраҳалардаги светофорларни назорат қилишда, пиёдалар ўтиш жойларида, темир йўллар тизимида, мактаб, коллежлар ўтиш жойларида ўрнатилган макетларда қўлланишга мўлжалланган.

Дастур муаллифи Маннанов Музаффар ва Ахмедов Исхоқжонга “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06709 рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться