Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Онлайн олимпиадаларини ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш ахборот тизими ишга туширилди

2020-02-24 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида рақамли билимлар ва замонавий технологияларини эгаллаш бўйича берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари учун “Онлайн олимпиадалар ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш” ахборот тизими– olympiad.uzedu.uz ишга туширилди.

Ушбу ахборот тизимининг тақдимот маросими 21 февраль куни бўлиб ўтди.

Ахборот тизимининг мақсади ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фанларга оид қўшимча материаллар билан таъминлаб бориш, эгаллаган билимларини баҳолаш, натижаларни онлайн мониторинг қилиш  учун имконият яратишдан иборат.

Онлайн олимпиадалар 4-11-синф, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил қилинади. Ўқувчилар олимпиадада бепул ва ихтиёрий равишда иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун иштирокчилар olympiad.uzedu.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиши ва таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланиши керак бўлади. Онлайн олимпиадаларни фанлар бўйича ўтказиш жадвали olympiad.uzedu.uz веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Онлайн олимпиада топшириқлари мураккаблик даражаси турлича бўлган 20 та тест саволларидан иборат бўлиб, топшириқларни бажариш учун ўқувчиларга бир соат вақт ажратилади.

Онлайн олимпиада Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ёшлар билан ишлаш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади.

-        2020 йил — "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" деб эълон қилиниши Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим соҳасига жуда катта эътибор берилаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бу йил математика, биология, кимё ва геология соҳаларини ривожлантириш мақсад қилиб қўйилди. Янги жорий қилинган онлайн олимпиадалар ахборот тизими илм-фан ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган иқтидорли ёшларни аниқлаш имкониятини яратади, — деди Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарор ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш мақсадида қабул қилинган. Шу билан бирга, қарорда иқтидорли ёшларни рағбатлантиришнинг янги механизмлари белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться