Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

2020-02-24 | Технологиялар

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джа билан учрашув бўлиб ўтди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джани Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва амалий саъй ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди. Учрашув чоғида давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал секторида инновацияларни жорий қилишга кўмаклашиш, рақамли иқтисодиёт ўсишини рағбатлантириш, шу жумладан ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш, электрон тижоратнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш борасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, технопарклар ва коворкинг-марказлар фаолиятини кенгайтириш. киберхавфсизликни таъминлаш ва тармоқлар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилишни таъминлаш бўйича Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ инвестициявий лойиҳалар муҳока қилинди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться