Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Компьютер графикаси» фанидан дастури

2020-02-21 | Технологиялар

Компьютер графикаси айниқса, бадиий безакларда кенг ишлатила бошланди. Энг содда график редакторлар ёрдамида икки ўлчамли объектларнинг расмларини яратиш мумкин бўлди. Мураккаброқ редакторларда эса кўплаб махсус эффектлари ишлатилади. Ҳатто бадиий безакдан анча йироқ бўлган кишилар ҳам содда расмларни жуда тез яратишлари мумкин.

Ҳозирги вақтда бадиий безак асарлари кўргазмалари ҳам ташкил қилинмоқда. Кўпгина асарлар қўлда яратилган бўлсада, уларнинг эскизлари компьютер графикасида яратилади. Бундай график пакетларга қуйидагилар киради: Painter (Fractal Design), Adobe Photoshop (Adobe Systems Inc.), Adobe Illustrator (Adobe Systems Inc.), CorelDRAW (Corel Corp.). Компьютерлар анимацион маҳсулотлар яратишнинг идеал воситасига айланиб бормоқда. Мултипликаторларнинг меҳнати осонлашмоқда ва уларнинг меҳнати ижодий характерга эга бўла бошлади. Айниқса компьютер графикаси уч ўлчамли анимация роликларини яратишда жуда самарали ишлатилмоқда. Бундай компьютер графикаси редакторларига МедиаМастер дастури киради.

Уч ўлчамли анимациялар яратишни ўргатувчи миллий дастур соддалиги ва осон тушунарлиги билан аҳамиятлидир.

Дастур педагогика олий таълим муассасаларининг 5110700 - «Информатикани ўқитиш методикаси» таълим йўналиши талабаларига «Компьютер графикаси» фанини ўқитиш учун мўлжалланган.

Дастур ундаги маълумотларнинг овоз ва турли анимациялар билан уйғунлиги, асосий атамалар ва негизларга гипермурожаат мавжудлиги ва бошқа кўрсаткичлари билан аҳамиятлидир. Дастурнинг функсионал имкониятлари қуйидагилардан иборат: фойдаланувчилар дастурнинг менюси ёрдамида ҳар бир мавзу учун маърузалар, амалий топшириқлар, лаборатория ишлари, тақдимот материаллари, глоссарий (луғатлар), аудио- ва видеоматериалларга тезкор ўтиш, объектларнинг 3D кўринишларини яратиш масалаларни ечиш ва уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини текшириш, мавзуга оид маълумотларни анимацион кўринишда тақдим этиш, дастурдан чиқиш каби бир қатор ишларни амалий дастурда осон бажаришлари ва ундан фойдаланишлари мумкин.

Дастур муаллифи Зарипов Олимжан ва Мадаминов Уктамжонга “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра DGU 06992 рақамли гувоҳнома берилд

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться