Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи «YE Generator» бизнес-инкубатори иш бошлади

2020-02-17 | Инновация

15 февраль куни Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» («YE Generator») бизнес-инкубатори очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Ислом тараққиёт банки, Савдо-саноат палатаси мутасадди ходимлари, МДҲ Инновацияларни тижоратлаштириш маркази, Қозоғистон Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш фонди вакиллари, тадбиркорлар, Австрия, Германия, Япония ва Россия профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

«Young Entrepreneurs Generator» бизнес-инкубаторини ташкил этишдан мақсад — ёшларда стартап ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш, улар учун семинар-тренинглар ва муваффақиятга эришган тардбикорлар, компания раҳбарларининг маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳамда бизнес лойиҳаларини тижоратлаштириш бўйича инвесторларни топишга кўмаклашишдан иборат.

«YE Generator»нинг эътибори биринчи навбатда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаларига қаратилади, аммо кейинчалик бизнес-инкубаторда ўз ишини бошламоқчи бўлган барча тадбиркорлар учун имкониятлар яратилади.

Дастлабки босқичда талабаларнинг ғояларидан тайёр бизнес-режа шакллантирилади. Ўқитиш, менторлик орқали ва малакали мутахассисларнинг кўмагида ёшлар ўз лойиҳаларини рўёбга чиқара бошлайдилар.

Бизнес-инкубаторда мамлакатимиз ва чет элда муваффақиятга эришган тадбиркорлар билан доимий учрашувлар ташкил қилинади. Якунланган ва бозорга чиқиш учун тайёр бўлган бизнес лойиҳалар маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга намойиш этилади ва сармоя жалб қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться