Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазифалар долзарб ва жуда муҳимдир

2020-02-21 | Технологиялар

20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Давлат дастури лойиҳасининг ижтимоий йўналишлари муҳокама қилинган эди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Ҳозирги кунда вазирлик олдида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга йўлланган Мурожаатномасида кўрсатилган муҳим ва долзарб вазифалар турибди. Улар барчаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиягиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш Йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ўз аксини топган.Рақамли иқтисодиётни ривожланишини таъминлашда рақамли инфратузилмани яратишининг ўрни беқиёсдир.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда ИТ-соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлаш зарур. Бу борада ёшларни ИТ-асосларига кенг ўргатишга, ахборот технологиялар соҳасида таълим олиш учун уларга тегишли шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бирлашган Араб Амирликлари билан биргаликда амалга оширилаётган «One million coders» (“Бир миллион дастурчи") йирик лойиҳаси аҳолининг кенг қатламларини масофавий таълим билан қамраб беришга, керакли кадрларни тайёрлашга кўмак беради.Интернет тармоғини кенгайтириш бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда фойдаланувчилар эҳтиёжи учун интернетга уланиш имконияти тезлигини 10 маротабага ошириш (аҳолида интернетга уланиш имкониятини ўртача 10 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача, корхона ва ташкилотларда эса 100 Мбит/с дан 1000 Мбит/с гача), халқаро пакетли коммутация марказларининг ўтказувчанлигини 2,5 баробарга (1200 дан 3 000 Гбит/с.) кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириши назарда тутилган.

Шунингдек интернет тармоқларида йирик хорижий контент ташкил этувчи Google, Yandex ва Facebook каби компанияларнинг ресурсларини республикамиз ҳудудига жойлаштириш ишлари олиб борилади. Вилоятлараро магистрал транспорт ва маълумотлар узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик даражасини 2 баробарга, яъни 200 дан 400 Гбит/с.гача, туманлараро ўтказувчанлик даражасини 1,5 баробарга, яъни 40 дан 60 Гбит/с.гача кенгайтирилади.Аҳоли масканларини юқори тезликдаги Интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида республикамизнинг аҳоли ҳудудлари бўйича 12 минг километр узунликда оптик толали алоқа линиялари қурилади.Ҳудудларда мобил алоқа қамровини кенгайтириш мақсадида кейинги 2 йилда 4 400 та (2020 йилда 2 200 та, 2021 йилда эса 2 200 та) мобил алоқа тармоқларининг база станциялари ўрнатилади, бу лойиҳанинг асосий эътибори чекка аҳоли масканларига қаратилади. Жорий йилнинг ўзида аҳоли масканларининг кенг полосали мобил алоқа қамровини 70 фоиздан 85 фоизгача етказилиши режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться