Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Адлия вазирлиги: Ўзбекистонда лицензиялаш жараёни тўлиқ электронлаштирилади

04.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 3 март куни Тошкент шаҳрида лицензиялаш ҳамда рухсатнома беришга доир ҳужжатларни оптималлаштириш йўналишида амалга оширилган ишларнинг натижасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда халқаро экспертлар, давлат бошқарув органлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

BRAYL ёзувидаги хариталар тайёрланмоқда

04.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича Давлат қўмитаси

Республикамизда 65 мингдан ортиқ кўриш имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилади. Бугунги кунда улар таълим олишлари учун кўплаб адабиётлар BRAYL ёзувига ўтказилмоқда.

"WEBDOC" электрон ҳужжатлар алмашувини ва бизнес-жараёнларни бошқариш дастури

04.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Бошқарувнинг турли соҳаларида автоматлаштирилган ахборот тармоқларини яратиш айни кунда мавжуд ахборотлаштириш муаммоларини ҳал этиш йўлларидан ҳисобланади. Бу борада ахборот марказларига тушаётган маълумотлардан рационал фойдаланишни таъминловчи бўлинмалараро локал тармоқларнинг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга.

Онлайн-НКМ: саволлар ва жавоблар

03.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ бош инспектори Салим Норбеков онлайн-назоарт касса ва виртуал касса машиналарини ўрнатиш, шунингдек, имтиёзларни қўллаш билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб беради.

“Proofreading Services” порталига келаётган мақолалар техник талабларга жавоб беряптими?

03.03.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Юртимиз олимларининг нуфузли хорижий илмий нашрларда ўз мақолаларини чоп этишлари бугунги кунда илм-фан аҳли олдига қўйилган муҳим вазифалардан биридир. Мазкур вазифани амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ўтган йилнинг охирида Инновацион ривожланиш вазирлиги “Proofreading Services” порталига асос солди.

“mGovAward" республика кўрик-танловининг саралаш босқичи якунланди

03.03.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Мусобақада жами 264 та иштирок этган жамоалардан фақатгина 97 та жамоа кейинги босқичга чиқишди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида

03.03.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистонда Start-up​ лойиҳалари қандай ривожланмоқда?

02.03.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

U-Report Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда сўров ўтказди. Мақсад - ёшларнинг Start-up (стартап) лойиҳалари ҳақидаги тушунчаларини ўрганиш, қайси соҳада ўзларининг стартап лойиҳаларини ривожлантиришни хоҳлашлари ва стартап-лойиҳалар мамлакатдаги инновациялар ва иқтисодиётнинг ривожланишига таъсири ҳақидаги фикрларини ўрганиш.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

28.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Вазир, учрашув чоғида, вазирлик ташкил этилган йиллар давомида эришилган натижалар ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2017-2020 йиллардаги халқаро ҳамкорлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда Буюк Британиянинг ушбу соҳадаги тажрибасини юқори баҳолади.

Технопаркда замонавий корхона ишга тушди

28.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрди.

Миллий туристик онлайн сервис «Uzbekistan Pass» дастури

28.02.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Мамлакатда туризмни миллий иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминловчи стратегик тармоқлардан бири сифатида ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

“Шахсий кабинет”да ҳаммаси тез ва осон ҳал бўлади

28.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ҳеч бир тадбиркор иш жараёнида муаммо ёки низога дуч келмасликдан кафолатланган эмас. Баъзан чигал вазиятни оқилона ва одилона ҳал этиш судгача етиб бориши мумкин. Бундай пайтларда зарур ҳужжатларни судга тақдим этишнинг ўзиёқ унча-бунча саъй-ҳаракатни талаб этади. Натижада вақт йўқотилади, кези келганда овора-ю сарсон бўлишга ҳам тўғри келади.

ЭЪЛОН

28.02.2020ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

28 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида қатор матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилган. Қуйида тадбирлар мавзуси ва мутасадди ташкилотлар келтирилади:

Литва делегацияси билан учрашув

27.02.2020СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26 февраль куни пойтахт ҳокимлигида Литва Республикасининг спикери муовини Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов меҳмонларга Тошкентда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, пойтахтнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ масалалар ва ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун дастур

27.02.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Дастур табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг иқтисодий натижаларини баҳолаш учун мўлжалланган бўлиб, мамлакат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифатида ноёб экотизим ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга.

Қишлоқ хўжалиги вазири ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди

27.02.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Мамлакатимизда 2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Йил номидан келиб чиққан ҳолда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳасида илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр алмашиш мақсадида вазир Жамшид Ходжаев тизимда фаолият кўрсатаёган ёш олим ва тадқиқотчилар билан учрашди.

“Angry Birds” ихтирочиси Питер Вестербак Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабига ташриф буюрди

27.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга йўналтирилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, бугунги даврда Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш мақсадида фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эришиш мумкин. Ва бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялаш зарур.

"Электрон парламент": депутатлар ўз сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлишларига имкон беради

26.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатномасида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистонда АКТ-соҳасини истиқболли ривожлантириши республикамиз учун энг муҳим ва устувор йўналишларидан биридир.

My.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланишда қонун бузилишини назорат қилинг

26.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларидан фойдаланувчи фуқаролар, эндиликда ўзлари фойдаланаётган давлат хизматларини кўрсатиш вақтида давлат органлари томонидан қонун бузилиши ҳолатларини назорат қилиш имкониятига эга бўлдилар.