Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим тизимига инновацияларни жорий этиш: натижалар ва истиқболлар

2020-02-21 | Инновация

Жорий йилнинг 19 февраль куни Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида “Таълим тизимига инновацияларни жорий этиш: натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу семинар таълим тизимига инновацияларни жорий этиш натижалари ва истиқболдаги режалар мавзусига бағишланади.

Семинарни ўтказишдан мақсад таълим жараёнига жорий этилаётган инновациялар тақдимотини ўтказиш, ўқувчи-ёшларни фанларга бўлган қизиқишларини оширишдан иборат. Тадбирда қатор инновацион қурилмалар амалда қўллаб намойиш этилди. Жумладан, VR BOX ускунаси — ҳақиқат сезгиларининг ишонарли мажмуасини яратиш учун реал вақтда виртуал ҳақиқат хусусиятлари ва реакцияларини компьютер синтези амалга оширади. “HOLOMAX” ускунаси эса кимё, биология, физика фанларидан лаборатория ишларини виртуал тарзда кўриш учун 3D моделлаштирилган қурилмасидир. Семинарда QR-кодлар орқали қўшимча материаллар билан тўўлдирилган география фани бўйича инновацион дарслик ҳам тақдим этилди.

Илмий-амалий семинар натижаларига кўра иштирокчилар орқали республикамизнинг барча таълим муассасаларида босқичма-босқич инновацион технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда шу орқали ўқувчи ёшларни фанларга бўлган қизиқишларини ҳамда педагог ходимларнинг мавқеини ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўтказиладиган илмий-амалий семинарда 70 нафардан ортиқ таълим муассасалари раҳбарлари ва малакали педагог-ўқитувчилар иштирок этди.

Тадбир якунида иштирокчиларга астрономия фанида осмон жисмларини кузатиш учун Meade LX600 телескопи иштирокчиларга намойиш этилди, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан таништирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться