Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки билан “Транспорт соҳасида давлат улуши мавжуд корхоналарни хусусий шерикчилик асосида ривожлантириш” юзасидан ҳамкорлик

2020-10-09 | Иқтисодиёт

Жаҳон банки вакиллари билан ташкил этилган вебинарда, иқтисодиётда давлат хусусий шерикчиликнинг моҳияти, хорижий мамлакатлардаги мавжуд давлат хусусий шерикчилик корхоналари, юртимиздаги бу борадаги ҳолат тўғрисидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, давлат хусусий шерикчилик лойиҳаларида Агентлик ўрни, мамлакатимиздаги транспорт, йўл қурилиш ва авиация соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда мазкур соҳадаги корхоналар негизида режалаштирилаётган давлат хусусий шерикчилик лойиҳалари тўғрисида ахборот берилди.

Мазкур вебинар давомида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Кун тартиби бўйича томонлар савол-жавоблар кўринишида ўзаро мулоқот олиб бордилар. Вебинар сўнгида, икки томонлама ҳамкорликни юқори даражада давом эттиришга келишиб олинди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться