Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида экспорт фаолиятини рағбатлантириш ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди

2020-10-25 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Президентнинг "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, шунингдек, экспорт фаолиятини рағбатлантириш ва экспортчиларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд бўлган ва янги татбиқ этилаётган чора-тадбирларни амалга оширишни муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.

Вебинарда Вазирлик ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарияти, 2000 дан ортиқ тадбиркорлар ва экспортчилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов тадбирни очар экан: “COVID-19 пандемияси оқибатлари келтириб чиқарган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспорт фаолиятини янада рағбатлантириш давлат учун энг муҳим устувор вазифалардан бирига айланмоқда. Айнан шунинг учун биз вазирлик амалга оширишни бошлаган Президент Фармонининг қабул қилинишини экспортчиларга ёрдам бериш бўйича бошланган тадбирларнинг уйғун давоми деб биламиз. Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилиши эса Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини шакллантиришнинг якуний элементи бўлади”, деб таъкидлади.

Вебинар иштирокчилари тасдиқланган ҳужжатда экспортчилар учун кўзда тутилган қўшимча имтиёзларга алоҳида қизиқиш билдирдилар - экспорт қилувчи корхоналарга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бериладиган компенсация ва кафолатлар шаклидаги янги преференциялар, тижорат банклари томонидан бир вақтнинг ўзида комиссиялар миқдорининг пасайиши билан бериладиган кредитлар бўйича кафолатларнинг максимал миқдорини ошириш, компенсациялар олиш жараёнларини соддалаштириш ва экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чоралари шулар жумласидандир.

Шунингдек, вебинар давомида тадбиркорлар ва экспортчилар билан бевосита ишлашга алоҳида урғу берилаётганлиги таъкидланди - мамлакатимизда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда. Унинг асосий вазифаси экспортчилар чет элда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишда дуч келадиган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга қаратилган вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини мувофиқлаштиришдир. Комиссия аъзолари мунтазам равишда ҳудудларга сафарлар амалга оширишади, у ерда тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали экспорт салоҳияти ошишига ва экспортга етказиб беришнинг кўпайишига тўсқинлик қилаётган тизимли масалалар ҳамда алоҳида экспорт қилувчи корхоналар масалалари ойдинлашади.

Шунингдек, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида экспортчиларни ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Республика штабининг бўлинмалари кечаю-кундуз режимида иш олиб бораётгани, исталган вақтда мурожаат қабул қилишга, муаммони ўрганишга ва уни ҳал этиш бўйича самарали чораларни кўришга тайёр эканликлари таъкидланди.

Ҳукумат комиссияси ва Республика штаби ишларининг бугунги кунгача эришган натижалари ўрганилган корхоналар, аниқланган муаммолар ва қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисидаги аниқ рақамлар тасвирланган тақдимот шаклида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, вебинар давомида Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси М.Умаров сўзга чиқиб, экспорт соҳасидаги энг долзарб муаммолар ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги билан самарали ҳамкорлик қилиш тўғрисида гапирди. Шунингдек, у қабул қилинган Фармоннинг афзалликларини тадбиркорлар нуқтаи назаридан баён қилиб, ҳужжатнинг алоҳида бандлари тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Вебинар доирасида савол-жавоб сессияси ҳам ташкил этилди ва унинг давомида тадбиркорлар ташқи савдо фаолияти ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари билан боғлиқ бўлган ҳамда ўзиларини қизиқтирган масалалар бўйича батафсил маълумот ва маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлдилар.

«Бугунги тадбир шуни кўрсатдики, бевосита тадбиркорлик субъектлари билан жонли мулоқот уларга давлат томонидан олиб борилаётган ишларнинг моҳиятини тез ва тўлиқ етказиш имкониятини беради. Ахир, бизнинг вазирлигимиз бизнесни қўллаб-қувватлаш ва давлат ҳужжатларини амалга ошириш бўйича ҳар бир иши охир-оқибат макроиқтисодий барқарорликка ҳисса қўшиши ва барча фуқароларга фойда келтириши керак. Тезлик ва самарадорлик бу ерда жуда муҳимдир, шунинг учун биз асосий аудиториялар билан ўзаро алоқанинг ушбу форматини ривожлантириш ниятидамиз », - деди А. Воитов.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться