Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Хитойда бўлиб ўтадиган ШҲТ-2020 Халқаро савдо ва инвестициялар ярмаркасида иштирок этади

2020-10-11 | ШҲТ

ТОШКEНТ, 10 октябрь. / «Дунё» АА /. Жорий йил 16-18 октябрь кунлари Хитойнинг Циндао шаҳрида (Шандун вилояти) бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) Халқаро савдо ва инвестициялар ярмаркасида Ўзбкистон ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаментининг маълумотига кўра, ярмаркада Ўзбекистон салоҳияти алоҳида миллий павильонда намойиш этилади.

«Синьхуа» ахборот агентлиги ушбу тадбирда 28 мамлакат, шу жумладан ШҲТга аъзо, кузатувчи ва ҳамкор 18 давлат дипломатик ваколатхоналари иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмада 600 дан ортиқ компания ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этади. Улардан 300 га яқини тадбирнинг офлайн қисмида, 350 таси эса онлайн режимда қатнашади.

«Ярмарка молия, қишлоқ хўжалиги, маданият ва туризм, шунингдек, енгил саноат соҳасидаги товар ва хизматларга бағишланади, — деб ёзади «Синьхуа». - Унинг доирасида Хитой ва ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги Цингдао ҳамкорлик маркази ҳам иш бошлайди».

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться