Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий банкнинг илк еврооблигациялари халқаро капитал бозорида жойлаштирилди

2020-10-15 | Иқтисодиёт

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан Лондон фонд биржасида 5 йиллик 300 миллион долларга тенг еврооблигациялар муомалага чиқарилди, деб хабар бермолқда «Дунё» АА мухбири.

Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, еврооблигацияларнинг илк эмиссияси Ўзбекистон Миллий банки томонидан «Citibank» (АҚШ), «Natixis» (Франция), «SMBC Nikko» (Япония) ва «Газпромбанк» (Россия) каби халқаро миқёсда тан олинган андеррайтинг банклари билан биргаликда амалга оширилди.

Жорий йил 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган роуд-шоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия ва Осиё мамлакатларининг 70 дан ортиқ глобал халқаро инвестори иштирокида глобал аудиоконференцияда (Global Investor Call)  еврооблигацияларни муомалага чиқариш бўйича тақдимот ўтказилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться