Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг бош ижрочи директори А.Болер билан музокаралар бўлиб ўтди

2020-10-12 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг (DFC) бош ижрочи директори А.Болер ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди. Транспорт-логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда қўшма Инвестициявий жамғармасини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар ва унинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларга тўхталиб ўтилди.

Америка томони Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган келишувларни, шу жумладан, хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган устувор инфратузилмавий лойиҳалар ва ташаббусларни биргаликда молиялаштириш йўли билан амалга оширишга содиқлигини тасдиқлади.

Шунингдек, Марказий Осиёни ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантиришга, минтақа мамлакатлари ва Афғонистоннинг ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилган изчил ва натижадор ҳамкорликка қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.

Музокара якунларига кўра томонлар келишилган тадбирлар ва лойиҳаларни тезкор равишда амалга оширишга қаратилган яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться