Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Silverleaf" ва "Indorama" компаниялари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди

2020-10-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган бир қатор хорижий инвесторлар билан хусусан, "Silverleaf International" компанияси асосчиси Д.Паттерсон ва "Indorama" компанияси бош ижрочи директори А.Лохия билан видеоконференция орқали музокаралар ўтказди.

Д.Паттерсон билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги пахта кластерининг жорий фаолиятига оид масалалар кўриб чиқилди. Кластерда Ўзбекистонда биринчи марта пахтани ўстириш ва териш жараёнлари тўлиқ механизациялашилди ва сув тежайдиган технологиялари жорий этилди. Айни пайтда 11,7 минг гектар майдонга эга кластер ҳудудида 125 та илғор қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланилади ҳамда "Пульсар" тизими жорий этилган, бу эса сув сарфини сезиларли даражада камайтириб, ҳосилдорликни 20% га ошириш имконини бермоқда.

Музокараларда етакчи хорижий брендларнинг буюртмаларига асосан юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали кластерни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, бунинг учун компания Ўзбекистонда бизнес юритишнинг юқори ижтимоий ва экологик меъёрларини жорий қилмоқда.

"Indorama" раҳбарияти билан суҳбат чоғида компаниянинг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолиятининг кўлами ва динамикаси таъкидланди - 2011 йилда сингапурлик инвесторлар Қўқонда ип йигирув фабрикасини барпо этдилар, бунда хорижий инвестициялар ҳажми 130 млн долларни ташкил этган эди.

Айни пайтда корхона томонидан Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида умумий майдони 100 минг гектарга яқин пахта ва тўқимачилик кластерни яратиш бўйича лойиҳа ҳамда Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Музокаралар чоғида томонлар "Indorama" компаниясининг Ўзбекистондаги инвестициявий дастурлари ижросини жадаллаштириш бўйича кейинги қадамлар тўғрисида келишиб олдилар.

Музокараларда, шунингдек, шу йилги пахта йиғим-терими кампаниясига оид масалалар муҳокама қилинди – ҳозирги босқичда 32 минг нафар теримчи пахта йиғим-теримига якка тартибдаги шартнома асосида жалб этилгани ва кампанияга оид барча маълумотлар кейинчалик инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотларини жалб қилган ҳолда барча пахта йиғим-терими жараёнларини аудит қилиш учун қайд этилаётганлиги таъкидланди.

Яқин келажакда компания махсус ускуналар ёрдамида ҳосилни қисқа вақт ичида йиғиб олиш имконини берадиган тўлиқ механизациялашган пахта йиғим-теримига ўтишни режалаштирмоқда. "Indorama" раҳбариятининг фикрича, пахтачилик соҳасида замонавий халқаро стандартларни амалда жорий этиш хорижий брендлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини шакллантирувчи энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Музокаралар якунида хорижий инвесторларга лойиҳаларни амалга ошириш ва юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши кафолатланди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться