Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятида пахта йиғим-терими масалалари ўрганилди

2020-10-26 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан пахта йиғим-теримининг бориши билан танишиш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун Сирдарё вилоятига сафарни амалга оширди.

Иқтисодиёт драйверларидан бири ҳисобланган ва сезиларли ўсиш салоҳиятига эга бўлган тўқимачилик саноати учун хом ашё сифатида пахтанинг сифати бир қатор ўзаро боғлиқ тармоқларнинг ривожланишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатаётганлиги қайд этилди. Шу муносабат билан, пахта етиштиришнинг замонавий усулларига, жумладан, лазер ёрдамида режалаштириш, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги тадбирларига инновацион ёндашувлардан фойдаланишга жадал ўтиш муҳимлиги таъкидланди.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги кластерлар фаолияти алоҳида ўрганилди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва пахта кластерлари хўжалик фаолиятининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Сирдарё вилоятида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялаш даражасини ошириш бўйича дастурнинг ижроси таҳлил қилинди ва унинг имплементациясини жадаллаштириш ҳамда ушбу йўналишда мавжуд муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу нуқтаи назардан, фермер хўжаликлари ва пахта кластерлари томонидан технологик ва меҳнат меъёрларига риоя этишлари натижасида хом ашёнинг юқори сифатини таъминлашни кўзлаган пахта ишлаб чиқариш соҳасида замонавий халқаро стандартларни жадал ва ҳамма жойларда жорий этишнинг долзарблиги ҳам таъкидланди. Бу эса, ўз навбатида, хорижий брендлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ушбу соҳада экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш имкониятларини яратади.

Йиғим-терим пайтида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, теримчиларни муносиб меҳнат ва яшаш шароитлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга пандемия шароитида санитария-эпидемиология хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Вилоятда олиб борилган ишлар якунлари асосида тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар мутасадди раҳбарларига сифатли ва ўз вақтида пахта йиғим-теримини таъминлаш бўйича манзилли топшириқлар ва амалий тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться