Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

“Болалик кунларимда“ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

22.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида "Болалик кунларимда"​ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Агентлик ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Иқтидорли мактаб битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

22.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом”ни тасдиқлади.

Ўзбекистонда EGRA ва EGMA баҳолаш тадқиқотлари ўтказилади

22.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2019 йилнинг 18 февраль куни Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистондаги бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш ва математика фанларидан билим даражаларини баҳолаш тизими муҳокама этилди. Мазкур йиғилишга Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров раҳбарлик қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хориждаги ўзбекистонликларни ишга таклиф қилaди

22.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Юртимизда илк маротаба Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хорижий мамлакатларда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар учун “Career Bridge” лойиҳаси доирасида видеоконференция ўтказилди.

Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

21.02.2019СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон ва Финляндия таълим соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

20.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 18 февраль куни Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев Финляндия делегациясини қабул қилди. Мазкур делегация таркибига глобал таълим хизматлари менежери Ҳейкки Пуса бошчилигида Ювяскюля JAMK амалий фанлар Университети вакиллари киритилган. Учрашувда Финляндиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Мария Лиивала ҳам иштирок этди.

Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

20.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ҳукумат қарори билан Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Россия элчихонаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

18 февраль куни МТВ да Россия элчихонаси вакиллари ҳамда вазирлик мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ҳамда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилдилар.

Гулистонда янги мавзе барпо этилмоқда

19.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Кейинги йилларда Гулистон ўз номига монанд обод бўлиб бормоқда. Янги уй-жойлар, иншоотлар, равон йўллар қурилмоқда.

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

19.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йил 19 февраль куни Белоруссия Республикаси Могилев давлат озиқ-овқат университети ректори М.А.Киркор раҳбарлигидаги Беларусь Республикаси университетлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари билан вазирлик раҳбариятининг учрашувида ҳам олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик мутахассислар PISA тадқиқотларига тайёргарлик бўйича Россияда малака оширмоқда

19.02.2019Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, Республика таълим маркази ҳамда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази мутахассисларидан иборат 20 кишилик Ўзбекистон делегацияси таълим сифатини баҳолаш юзасидан PISA, PIRLS, TIMSS тадқиқотларига тайёргарлик кўриш бўйича Россия тажрибасини ўрганиш мақсадида Москва шаҳрида семинар-тренингда қатнашмоқда. 

Намунали фаолият халқаро миқёсда эътироф этилди

19.02.2019Таълим Манба: ЎзА

Андижон машинасозлик институти қошидаги япон тилидан тест имтиҳонларини қабул қилувчи «NAT-TEST» маркази фаолияти халқаро миқёсда энг яхши, деб эътироф этилди.

Ўзбекистон ва АҚШ: олий таълим тизимидаги ҳамкорлик янада ривожланади

19.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

18 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Вебстер университети вице-президенти Дж.Шустер раҳбарлигида делегация қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Финландия ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади

18.02.2019Таълим Манба: ЎзА

Таълим сифатини оширишда Финландия билан ҳамкорлик қилинади.

Польша Республикаси элчихонаси вакиллари билан учрашув

18.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигида Польша республикаси элчихонаси вакиллари ва вазирлик мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди.Учрашувда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда Польша республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Пётр Ивашкевичлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan дастури бўлиб ўтади

18.02.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизда жорий йилнинг март ойи бошида қизларнинг ҳар томонлама салоҳиятини ошириш ва уларни технология соҳасига жалб этиш мақсадида DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan таълим дастури ўтказилади.

Австралиялик профессор ватандошимиз иштирокида талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун видеосеминар ўтказилди

18.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида видеосеминар ташкил ўтказилди.

Тошкент давлат стоматология институти иккинчи бор халқаро даражада тан олинди

15.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тошкент давлат стоматология институти ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган А.И. Евдокимова номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети томонидан Бутун Россия стоматолог талабалар олимпиадасида мунтазам иштирок этиб келади. Ушбу тадбир ҳар бир талабанинг ўқиш давомида олган билим ва кўникмаларини намойиш этиш имконини беради. Олимпиада кўламига кўра Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларини қамраб олгани эътиборга молик.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари қўллаб қувватланади

15.02.2019Таълим Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия ва Мактабгача таълим вазирликларининг тегишли топшириқларига асосан нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил этилаётган мактабгача таълим муассасаларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик компенсациялар тўлаш ва субсидиялар ажратиш бўйича вилоят молия бош бошқармаси томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.