Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълим
Буюк Британия компаниялари Ўзбекистонда хусусий мактаблар очишни режалаштирмоқда 23.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиБританиянинг Acumen Education компанияси MBU Capital инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда. |
23.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон давлат университетида Европа Иттифоқи «Erasmus+» дастурининг «RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф - муҳит» мутахассислиги бўйича магистрлар дастурини ривожлантириш» мавзусидаги қўшма лойиҳаси доирасида Қайта тикланувчи энергия манбалари лабораторияси очилди. |
22.01.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳаси учун илмий педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ўз ишини бошлади. |
Фарғонада Кореянинг нуфузли университети филиали очилади-ми? 22.01.2019Таълим Манба: ЎзАКорея Республикасининг JEI университети президенти Ли Жи Ву бошчилигидаги делегация Фарғона вилоятида бўлиб, олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борди. |
Халқ таълими вазирлиги ахбороти 22.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди ва муҳокама учун омма эътиборига ҳавола этилди. |
22.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан нодавлат таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вазир ўринбосари Сарвар Бабаходжаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вакили Сардор Махсудов ҳамда Ўзбекистон нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси аъзолари иштирок этишди. |
Ректор ва талабалар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди 22.01.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Бош вазир ўринбосари, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Азиз Абдуҳакимовни «Ипак йўли» туризм халқаро университети ректори этиб тайинлаганди. |
ХТВ ва ЮНЕСКО ҳамкорликда таълим тизимида буллингни олдини олиш лойиҳаcини амалга оширади 21.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиХалқ таълими вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ташкилоти мамлакатимиз мактабларида буллингни олдини олиш қўшма лойиҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. |
Фарғона вилоятидаги нодавлат таълим муассасаларини ўрганиш бўйича маълумот 21.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясиФарғона вилояти Қувасой шаҳар, Навоий кўчаси 3-уйда жойлашган "Кўзмунчоқ" нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги ва инспекциянинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан 2019 йилнинг 17 январь куни ўрганилди. |
Ёш ихтирочиларга Турин Политехника Университетига кириш имтиҳонлари учун имтиёзлар берилди 21.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЖорий йилнинг 17 январь куни Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент Политехника музейи ҳамкорлигида ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш,уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантириш мақсадида танлов ташкил қилинди. |
МТМ ларда қўшимча хизматлар:ота–оналар фарзандларини кечроқ олиб кетишлари мумкин 21.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги2019 йил январидан Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар.Энди давлат МТМлари ота –оналарга қулай шаклда ишлай бошлайди. |
Лиссабон университети профессори Қарши давлат университетига ташриф буюрди 21.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиЛиссабон университети қошидаги олий иқтисодиёт ва менежмент мактаби профессори Жорж Филип да Силва Гомес 16-17 январь кунлари Қарши давлат университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети 4-курс талабаларига маъруза машғулотларини ўтказди. |
Франциянинг INSHEA институти Жиззах вилоятида ўз факультетларини очмоқчи 18.01.2019Таълим Манба: Жиззах вилояти ҳокимлигиЖиззах вилояти делегациясининг Францияга бўлаётган ташрифи давомида Франциянинг мувофиқлаштирилган таълим соҳасидаги Олий миллий таълим ва тадқиқот институтининг директори (INSHEA) Жозе Пьюго билан учрашуви ўтказилди. |
Бухоро шаҳридаги 4-мактабга Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди 18.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги17 январь куни Бухоро шаҳридаги 4-сон немис тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига немис шоири, файласуфи, санъатшунос ва драматург, тарих фанлари профессори ҳамда ҳарбий шифокор Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди. |
Ўзбекистон АҚШ билан экология йўналишида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади 17.01.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигида АҚШнинг Миссисипи штати университети Халқаро институтининг ижрочи директори Жули Жордон бошчилигидаги делегация қабул қилинди. |
Ўзбекистондаги энг яхши мактаблар рейтинги аниқланади 17.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигиЎзбекистонда мавжуд 10 мингга яқин мактабларнинг энг яхшилари рейтинги аниқланади. Рейтинг натижалари 1 февралгача эълон қилиниши мўлжалланган. |
17.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Жорий йилнинг 16 январь куни Самарқанд шаҳридаги 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига немис файласуфи, тилшунослик фанининг асосчиларидан бири, Пруссияда гимназия таълимининг ислоҳотларини амалга оширган давлат арбоби, дипломат Вильгельм фон Гумбольдт номи берилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. |
17.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Шартномага кўра илмий-тадқиқот, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилинади. |
Иқтидорли ёш олимлар Президент стипендиясини олади 16.01.2019ФанМанба: ЎзАОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, 2019 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ғолиблари аниқланди. |
Тошкент давлат шарқшунослик университети Туркия ОТМлари билан ҳамкорликни ривожлантиради 16.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиЯқин вақт ичида Тошкент давлат шарқшунослик институтида турк тилини ўқитиш учун туркиялик профессорлар жалб қилинади. |