Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

ТИУда "Инҳа" глобал таълим маркази очилди

15.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида "Inha" глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.  

Инглиз тили ўқитувчиларининг билим даражаси EF Language Learning халқаро компанияси кўмагида баҳоланади

14.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 13 февралида пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Швеция бизнес-форумида Халқ таълими вазирлиги ва EF Language Learning Solutions компанияси ўзаро англашув меморандумини имзолади.

“Пульмонология” магистрлари давлат грантлари асосида ўқитилади

14.02.2019Таълим Манба: ЎзА

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида “Пульмонология” мутахассислиги бўйича магистратурада кадрларни тайёрлаш босқичма-босқич ташкил этилади.

Мактаб ўқувчилари ўртасида футзал бўйича мусобақа ташкил этилди

13.02.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, умумтаълим мактаби ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мусобақалар, фестиваллар ва тадбирлар ўтказиб келмоқда.

Барча турдаги халқ таълими муассасалари тарбиячиларининг ойлик маоши 1,5 баробарга оширилди

13.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 11 февраль куни “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Тошкент шаҳрида хитойлик ўқитувчиларни қутлаш маросими бўлиб ўтди

11.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

11 февраль куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли давлат ихтисослашган умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистонда кўп йиллар давомида таълим соҳасида ишлаб келаётган хитойлик ўқитувчилар Донг Лаоши хоним ва Вера Кайсуга миннатдорлик билдириш мақсадида тантанали тадбир ташкил этилди.

Энг яхши мактаблар рейтингини аниқлашда қатнашадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди

11.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон – Германия: маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари

11.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида 8 февраль куни “Ўзбекистон – Германия маданий-гуманитар ҳамкорлигининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

ХТВ ва Осиё тараққиёт банки истиқболли ҳамкорлик бўйича музокаралар бошлади

08.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш учун ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш бўйича муҳокамалар бошладилар.

Абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ"​ дастури яратилди

07.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари томонидан абитуриентларнинг ОТМларга электрон ҳужжат топширишлари учун мўлжалланган "UNIVERSITIES.UZ"​ дастури яратилди.

Барча мактабларда спорт ҳафталиги ўтказилади

07.02.2019СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизда ёшларнинг кучли, иродали ҳамда жисмонан соғлом бўлиб етишиши учун катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг I-IV чорагида аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасининг тасдиқланиши ҳам ана шу эътиборнинг яққол намуналаридан биридир.

Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди

07.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг молиявий кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида талабалар коворкинг марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Конкук университети президенти Мин Санг Самарқандга келди

07.02.2019Таълим Манба: ЎзА

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Жанубий Кореянинг Конкук университети президенти Мин Санги бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик мутахассислар Россия Федерациясида халқаро баҳолаш тизимлари бўйича тренинг машғулотлари ўтайди

05.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2018 йил 8 декабрдаги 997-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси“нинг 2-банди ижроси юзасидан Давлат инспекцияси, Таълим сифатини баҳолаш миллий маркази, Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларидан халқаро тадқиқотлар учун масъул ходимларнинг малака ва кўникмаларини ошириб боришни ташкил этиш мақсадида 20 нафар Ўзбекистонлик мутахассислар учун жорий йилнинг 17-22 февраль кунлари халқаро баҳолаш тизимларидаги иштироки бўйича Россия тажрибасини ўрганиш, ўқув курслари ва семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур масалада, Жаҳон банкининг READ 2 дастури ва Россия Федерациясининг Таълим сифатини баҳолаш миллий маркази билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Мактаблар фаолияти кузатув кенгашлари томонидан назорат қилинади

04.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-мҳ-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 январда 3118-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) асосида Умумий ўрта таълим муассасаларида Кузатув кенгаши фаолиятини ташкил этилиши белгиланган.

ХТВ томонидан Намангандаги мактаблар ҳолати ўрганилди

04.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири ўринбосари И.Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги мактаблар ҳолатини ўрганиб чиқди. 

Университетлар ҳамкорлиги

04.02.2019Таълим Манба: ЎзА

2018 йили Тошкентда ўтган Ўзбeкистон – Россия таълим форумида имзоланган келишувларга мувофиқ Андижон давлат унивeрситeти дeлeгацияси Россия Фeдeрациясининг Мордовия давлат унивeрситeтида бўлиб қайтди.

UNMCSR-SNC вакиллари “Ипак йўли” туризм халқаро университетига ташриф буюришди

04.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

“Ипак йўли” туризм халқаро университетига United Nations Maritime and Continental Silk Road Cities Alliance Smart City and New Industry Committee (UNMCSR-SNC) ташкилоти бош котиби жаноб Цзянбо Ву бошчилигида Хитой делегацияси ташриф буюрди.

Хорижлик эксперт Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига маслаҳатчи бўлди

04.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Жаҳон банки ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида таълим сифатини ошириш бўйича халқаро эксперт Бастиан Бауман Олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш ва унинг халқаро рақобатдошлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маслаҳат кенгашига қабул қилинди.