Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия элчихонаси вакиллари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2019-02-20 | Таълим

18 февраль куни МТВ да Россия элчихонаси вакиллари ҳамда вазирлик мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев ҳамда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамкорлик масалалари муҳокама қилдилар.

Элчи унинг мамлакати Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигини эслатар экан, Ўзбекистонда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам Россия учун муҳим эканлигини айтиб, қайси йўналишларда ишлаш МТВ учун манфаатли бўлиши билан қизиқди.

Шуни айтиш лозимки, ташкил топганлигига унча кўп вақт ўтмаганлигига қарамай, МТВ Россиянинг бир неча ташкилот, муассаса ва компаниялари билан ҳамкорликда ишламоқда.

Масалан "Русская гуманитарная миссия" автоном нодавлат ташкилоти Тошкент вилояти ,Қуйичирчиқ туманидаги 19–сонли МТВ га пешоб асосида касалликни аниқлаш имконини берувчи 2000 дона реактивлар ,20 тонна сувни тозалашга етадиган 50 та фильтр совға қилди.Шунингдек мамлакат МТМларига бепул асосда 200 дона рус тилидаги болалар бадиий адабиётларини етказиб берди.

А.И.Герцен номли Россия Давлат Университети билан мактабгача таълим тизимига кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш,тажриба алмашиш, илмий изланишлар олиб бориш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиб, келишувлар имзоланди.

Тошкент шаҳридаги 50 та МТМ ошхоналарини таъмирдан чиқариб, энергия тежовчи ускуна ва асбоблар билан тўла жиҳозлаш учун, Россиянинг "PRO" компанияси 420 минг АҚШ доллари ҳажмида инвестиция киритиши асосида пилот лойиҳасига старт берилиш арафасида. Россиянинг "​Новый диск"​ компаниясининг 5та интерактив мультимедиа дастурлари Тошкент шаҳрининг тўртта МТМ ида муваффақиятли синовдан ўтди ва ушбу таълим контентларини Ўзбекистоннинг барча МТМларига татбиқ қилишни ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда .

Улар ҳақида маълумот берар экан ,вазир Агриппина Шин, бу ишларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.Учрашувда мана шундай лойиҳаларни амалга ошириш, мактабгача таълим билан янада кўпроқ болаларни қамраб олиш учун янги МТМлар барпо этиш мактабгача таълим тизими учун долзарб масала бўлиб қолаётганлиги ва бу борада Россия банклари кредитларидан фойдаланиш, инвестицияларини жалб қилиш, грантлар тақдим этилиши йўналишида элчихона ,шунингдек Россия илм ва маданият Маркази("​Россотрудничество"​) кўмаги муҳим эканлиги билдирилди.Ушбу ишларни амалга оширишда икки томон ҳамкорликда ҳаракат қилишга келишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться