Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Польша Республикаси элчихонаси вакиллари билан учрашув
2019-02-18 | Таълим
Мактабгача таълим вазирлигида Польша республикаси элчихонаси вакиллари ва вазирлик мутахассисларининг учрашуви бўлиб ўтди.Учрашувда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда Польша республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Пётр Ивашкевичлар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулоқот чоғида вазир мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ҳақида маълумот берди. Элчи икки мамлакат мактабгача таълим тизимининг ўхшаш жиҳатлари ҳақида тўхталар экан, Польша бу борада тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.Ҳамкорлик йўналишлари сифатида кадрлар тайёрлаш, инклюзив таълим ҳамда тажриба алмашиш кўрсатилди.
Элчи бу йўналишда Польша, ЮНИСЕФ лойиҳаларидаги иштирокидан ташқари, ҳукуматлараро келишувлар асосида, тўғридан тўғри самарали ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкинлигини билдирди.Агриппина Шин Пётр Ивашкевични Нукус шаҳрида барпо этилган махсус МТМ ва реабилитация Маркази тантанали очилиш маросимига таклиф этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги