Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Болалик кунларимда“ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

2019-02-22 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида "Болалик кунларимда"​ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Агентлик ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳадан мақсад – ўзбек халқ эртакларининг аудио талқинини яратиш орқали халқ оғзаки ижоди намуналарини келажак авлодга етказиш. Лойиҳага профессионал муҳаррирлар, руҳшунослар, овоз режиссёрлари, профессионал актёрлар жалб этилган бўлиб, у аудиоспектакль шаклида яратилган. Аудиоэртаклар рус ва ўзбек тилларида тақдим этилмоқда.

"Эртаклар болалар учун нафақат қизиқарли воқеалар баёни, балки улар тарбиясида самарали педагогик восита ҳамдир. Шунинг учун ҳам аудио эртакларни таълим жараёнига интеграциялаш, улардан ўқитишда ривожлантирувчи усул сифатида фойдаланиш режалаштирилмоқда" –деди МТВ бош бошқармаси бошлиғи Елена Тен.

Ушбу ҳамкорликнинг яна бир меваси, бу айни кунда поёнига етаётган "Миллий персонажлар образини яратиш бўйича танлов" бўлиб, ушбу танловга бугунги кунга қадар 1000дан ортиқ ишлар қабул қилинди.

"Биз бугун тақдим этаётган лойиҳа, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг дастлабкиси ва уни яна бир неча йўналишда давом эттириш режалаштирилган. Ишимизга бериладиган баҳо, мутахассислар фикри ,таклифларини кўриб чиқиш ва қабул қилишга ҳар вақт тайёрмиз" – деди ўз чиқишида Агентлик раҳбари Комил Алламжонов.

Айни вақтда лойиҳа таъсисчилари томонидан ижтимоий тармоқларга ўзбек ва рус тилларида бешта эртак юкланган. Эртаклар юкланган дисклар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги дўконларда сотувга чиқарилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться