Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари

28.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири ҳамда вазирлик масъуллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан ОАВ вакилларининг таълим тизимига оид барча саволларига батафсил жавоб берилди.

АКТ вазири мактабга китоблар туҳфа қилди. Бу ерда Рақамли технологиялар маркази ҳам очилади

28.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинганди.

Бош вазир 9-мактабга китоблар тўпламини тақдим этди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Алоҳида таъкидлаш жоизки, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, раҳбарларни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоб совға қилишга чорлаган эди. Оз фурсат ичида мазкур ташаббусни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган раҳбарлар қўллаб-қувватлаб, қадрдон ўқув даргоҳига китоблар совға қила бошлади.

Инновацион ривожланиш вазири имконияти чекланган болажонларга китоблар совға қилди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Президентимизнинг китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб қувватлаган ҳолда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Қибрай тумани 42-сонли таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига бориб, китоблар ва ўқув қуроллари топширди.

​Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўзи ўқиган мактабга китоблар ва спорт жиҳозлари совға қилди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

27 март куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 4-умумтаълим мактабига бориб, ўзи таълим олган ушбу муассасага спорт жиҳозлари ҳамда шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.

Танзила Норбоева мактабга китоб совға қилди

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева илк иш фаолиятини бошлаган Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 134-мактабга китоблар совға қилди.

Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа

27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА

19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”.

Халқ таълими вазири ўринбосари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 25-26 март кунлари Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев жойларда мактаб инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.

Ўқувчи-қизлар саммити якунланди

27.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ўқувчи-қизлар саммитининг 25-26 март кунларидаги машғулотлари янада қизиқарли тус олди. 

Тошкент фармацевтика институтида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтди

27.03.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тадбирда институт ректори Иброҳим Алимжанов оммавий ахборот воситалари вакилларига институтда бу борада қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

ЭЪЛОН

27.03.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

27 март куни соат 10:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги пресс-холлида “Нашриётлар фаолияти: бугунги китобхон эҳтиёжини қондиришнинг долзарб масалалари” мавзуида амалий семинар бўлиб ўтади.

Алишер Султонов ҳам ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

26.03.2019Таълим Манба: «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бугун, 26 март куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ўзи таълим олган 180-умумтаълим ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига шахсий китобларидан совға қилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Президент маслаҳатчиси мактабга китоблар совға қилди

26.03.2019Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувохитов бугун Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-мактабда бўлиб, ўқувчиларга китоблар совға қилди.

Депутатлар ўзлари ўқиган мактабга китоб совға қилади

26.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қарор топган амалиётга мувофиқ, парламент қуйи палатаси депутатлари 2019 йил 27 – 31 март кунлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказади.

Тошкент шаҳридаги 146-умумтаълим мактабига 80 номдаги китоблар тақдим этилди

26.03.2019Таълим Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги 146-умумтаълим мактабига 80 номдаги китоблар тақдим этилди.

Комил Алламжонов Ноширлик-матбаа касб-ҳунар коллежи кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди​

26.03.2019Таълим Манба: «Халқ сўзи»

Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Халқ таълим вазири 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

26.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов 25 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

​Ўзбекистонда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда педагогик кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

26.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Москва педагогика давлат университети ректори Алексей Владимирович Лубков бошчилигидаги делегация қабул қилинди. ​

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги университетларни халқаро рейтингга киритиш бўйича QS халқаро рейтинг агентлиги билан битим имзолади

25.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS (Quacquarelli Symonds) халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий директори Зоя Зайцева “Илм-фан – 2020” миллий ривожланиш дастури доирасида олий таълим муассасаларининг QS бўйича халқаро университетлар рейтингига киришини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик битимни имзоладилар.

Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида

21.03.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори