Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2019-02-19 | Таълим

Жорий йил 19 февраль куни Белоруссия Республикаси Могилев давлат озиқ-овқат университети ректори М.А.Киркор раҳбарлигидаги Беларусь Республикаси университетлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари билан вазирлик раҳбариятининг учрашувида ҳам олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон – Беларусь республикаларининг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг 2018 йил 13 сентябрдаги Тошкентга қилган давлат ташрифи давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси таълим вазирлигининг олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик Битимининг имзоланиши билан бутунлай янги поғонага кўтарилди.

Жорий йил 19 февраль куни Белоруссия Республикаси Могилев давлат озиқ-овқат университети ректори М.А.Киркор раҳбарлигидаги Беларусь Республикаси университетлари раҳбарларидан иборат делегация аъзолари билан вазирлик раҳбариятининг учрашувида ҳам олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Юқорида қайд этилган Битимнинг 5-моддасида томонлар ўз имкониятлари даражасида олий таълим соҳасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни рағбатлантириши қайд этилган:

Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш; 

профессор-ўқитувчилар таркибидан иборат бўлган педагогик ходимлар ва талабалар алмашиш;

ўқув-методик материаллар билан алмашиш;

олий таълим муассасалари кутубхона фондларини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик;

Томонлар давлатларида ўтказиладиган таълимга оид тадбирларда икки давлат мутахассисларининг ўзаро иштирок этиши;

Томонларнинг олий таълим муассасаларида Томонлар давлатларининг фуқароларини тенглик асосида таълим олиш имкониятларини ўрганиш;

илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва Томонлар давлатларида нашр этиладиган илмий журналларда мақолалар чоп этишга кўмаклашиш.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 2018 йил декабрдаги Беларусь давлатига қилинган ишчи ташрифи давомида Тошкент шаҳрида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-Беларусь қўшма институти очиш ҳақида шартнома имзоланган эди.

Беларусь миллий техника университети қошидаги “Политехник” илмий-техник паркида Иномжон Мажидовнинг белоруслик ҳамкасби Игорь Карпенко билан бўлиб ўтган учрашувида икки вазирлик ўртасида тузилган Битимни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланган эди.

Бугунги учрашувда ҳам юқорида қайд этилган ва бошқа масалалар юзасидан амалий ишларни янада жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться