Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Халқ таълими вазирлиги ахбороти

12.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Президент мактабларига ўқувчиларни тайёрлаш бўйича Next Step Up School компанияси томонидан матбуотда эълон қилинган ”Кимнинг билими кучлироқ” (“Кто круче в знаниях”) лойиҳасини ишга туширилиши ҳақида қуйидагича изоҳ билдиради:

“Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танловининг 1-босқич ғолиблари аниқланди

12.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги, "Шарқ аёли"​ халқаро аёллар жамоат жамғармаси ҳамда Россиянинг “Русская гуманитарная миссия” (“Рус гуманитар миссияси”) ташкилоти томонидан “Энг яхши рус тили ўқитувчиси” танлови ўтказилди. Танловнинг 1-босқичида юртимиздаги умумий ўрта таълим муассасаларининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари иштирок этди.

Халқ таълими вазири Бўка туманидаги 2-мактабга борди

12.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини самарали ташкил этишга қаратилган 5 йўналишдаги ташаббусини амалга ошириш, ёш авлоднинг мусиқа, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишини янада ошириш, китобхонлик ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Тошкент вилояти Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахбороти: менингит билан касалланиш эпидемиологик даражадан паст

11.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мамлакатимиз аҳолиси орасида менингококк инфекциясининг тарқаётганлиги бўйича хабарлар юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади: Айни кунда Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорати остида.

ХТВ ўқувчиларни рағбатлантиришда шаффофлик ва адолат мезонларига амал қилишни таъминлайди

11.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил, 19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириғи, шунингдек, “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу йил илк бор умумтаълим мактабларининг 11–синф битирувчиларига ўқишда эришган муваффақиятлари ҳамда намунали хулқи учун олтин ва кумуш медаллар берилади.

Мактаб директори лавозимига номзодлар тайинлашда янги механизм жорий этилди

11.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзодларни тайинлашда янги механизм жорий этилди.

Халқ таълими вазирлиги изоҳи

11.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг uza.uz сайтида “Кўзбўямачилик: Мактаблар рейтинги имтиҳонларида ўқувчи ўрнига бошқа ўқувчи кириши аниқланди” ҳамда kun.uz сайтида “Кўзбўямачилик: намунали мактабларда имтиҳонда ўқувчи ўрнига бошқа ўқувчи кирганлиги аниқланди” номли мақолалари чоп этилди. Халқ таълими вазирлиги мазкур мақолалар бўйича қуйидагича изоҳ билдиради:

Ўзбекистон делегацияси таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Германияга ташриф буюрди

10.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 31 март - 6 апрель кунлари Ўзбекистон делегацияси таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Германияга ташриф буюрди.

Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорлариниг минтақавий форуми бўлиб ўтди

10.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2019 йил 8-9 апрель кунлари Россия Федерациясининг Астрахань  шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференцияси ўтказилди.

Ўзбекистонда "KUNDALIK" электрон журнали ва кундаликлар тизими синовда

10.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "KUNDALIK" таълим платформасидан фойдаланиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди. Беш кун давом этган семинарда иштирокчиларга электрон журнални тўлдириш, унга уй вазифалари ва дарс режалари ҳамда эълонларни киритиш, ўқувчиларни баҳолаш ҳамда тизимни бошқариш бўйича батафсил маълумот берилди. 

Президент мактаблари: Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлиги лавозимига номзодлар учун танлов бошланди

10.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Президент мактаблари ўқувчиларини ҳақиқий ватанпарвар ва юксак маънавиятли этиб камол топтириш бўйича ўз дастурингизни интернет орқали тавсия этинг ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланиш имкониятини қўлга киритинг!

“Бизнес-акселератор” ўқув-амалий марказида Болалар инновацион технопарки ташкил қилинади

10.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди: https://regulation.gov.uz/uz/document/3077.

Олий таълим сифатини оширишда замонавий АКТдан самарали фойдаланиш истиқболлари

10.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

9 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тизимга замонавий АКТни жорий этишнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани ўтказилди.

ОТМларининг АКТ ҳолати онлайн тизимда баҳолаб бориляпти. Натижа қандай?

09.04.2019ТехнологияларМанба: ЎзА

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Олий таълим сифатини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжуманида маълумот берилди.

Наманганда “Таълимда инновация” Республика саммити ташкил этилди

09.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Наманган вилоятида “Innovative Education Summit 2019” – “Таълимда инновация” Республика саммити бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият олиб бораётган иқтидорли, фаол ва ташаббускор, юксак салоҳиятли инглиз тили фани муаллимлари, профессор-ўқитувчиларни ўзида жамлаган саммит кўтаринки руҳда ташкил этилди.

“Баркамол авлод” марказлари фаолиятини бошқаришнинг ахборот тизими яратилди

08.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Таълим соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан “Баркамол авлод” марказлари фаолиятини бошқаришнинг ахборот тизими яратилди ва тест режимида жорий этилди. Янги тизим “Баркамол авлод” марказларидаги болалар сонини сунъий оширилишини бартараф этиб, рўйхатга киритилган ўғил-қизлар бўйича ҳисобот олиш имконини беради.

Бош мезон – SCOPUS платформаси эътирофи

05.04.2019Таълим Манба: ЎзА

Таълим соҳасида ахборот алмашиш, ўзбек олимлари эришаётган ютуқлар, уларнинг дунё илм-фани тараққиётидаги иштироки борасида бугун тўғриси, жўяли фикр айтиш мушкул.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида London School of Economics (Лондон Иқтисодиёт Олий мактаби) талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

05.04.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 3 апрел куни Молия вазирининг ўринбосари О.Исаков ҳамда Лондон Иқтисодиёт Университети (LSE) талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар ва келгусида мамлакатимизнинг молия тизимида амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар мавзусида учрашув бўлиб ўтди. 

МТВ да халқаро болалар китоби куни

04.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

1802 йил 2 апрель куни бутун дунё болаларининг севимли ёзувчиси, ҳар бир  кичкинтойга ёд бўлиб кетган "Қор маликаси", "Иркит ўрдакча",  "Дюмовочка" каби эртаклар муаллифи Ганс Христиан Андерсен таваллуд топган кун. 1967 йили болалар ва ўсмирлар адабиёти Халқаро Кенгаши нодавлат ташкилоти томонидан ушбу сана "Халқаро болалар китоби куни" деб эълон қилинган ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланиб келмоқда.

ХТВ халқаро математика мусобақасига танлов эълон қилади

04.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2014 йилдан бошлаб умутаълим мактабларининг 7-синф ўқувчилари халқаро математика мусобақасида иштирок эта бошлади. Мазкур мусобақалар давомида 4 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси шакллантирилади. Синовлар натижасига кўра танлаб олинган 4 нафар ғолиблар ҳар йили юртимиз шаънини ҳимоя қилиб, 30 дан ортиқ мамлакатнинг 600 дан зиёд иштирокчилари ичида ғолиблар шоҳсупасидан жой олиб келмоқда.