Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австралиялик профессор ватандошимиз иштирокида талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун видеосеминар ўтказилди

2019-02-18 | Фан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан замонавий физиканинг таниқли намоёндаси, халқаро даражадаги профессор ватандошимиз Алишер Қодиров иштирокида видеосеминар ташкил ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан талабалар ва ёш илмий тадқиқотчиларни илм билан шуғулланишга ҳар томонлама рағбатлантириш, уларни жаҳон илм-фани янгиликлари билан таништириш мақсадида замонамизнинг таниқли профессорлари, Нобель мукофоти лауреатлари, олимларнинг мамлакатимизга ташрифи амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, вазирлик бугунги кунда ривожланган давлатларнинг нуфузли хорижий илмий марказларида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланаётган ватандошларимизни юртимиз олий таълим тизимига жалб қилиш ва уларнинг халқаро тажрибасидан олий таълим сифати ва самарадорлигини таъминлашда фойдаланиш йўлида аниқ режа асосида ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йил 16 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан юртимизга ташриф буюрган ватандошимиз, Австралиянинг нуфузли Кёртин университети профессори Алишер Қодиров иштирокида талабалар ва ёш олимлар учун замонавий амалий физика муаммоларига бағишланган видеосеминар ўтказилди.

Видеосеминарда вазирлик раҳбарияти, олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, физика соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ҳамда шу соҳада таҳсил олаётган докторантлар иштирок этди.

Алишер Собирович Қодиров, асли ўзбекистонлик ватандошимиз, ҳозирда ядро физикаси соҳасида бугунги кунда дунёнинг етакчи профессорларидан бири ҳисобланади.

Алишер Қодиров илмий фаолиятини Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институтида катта илмий ходим сифатида бошлаган ва кейинчалик Россия, Германия, Америка ҳамда Австралиянинг қатор етакчи университетларида илмий тадқиқот ишларини олиб борган.

Профессор илмий фаолият билан биргаликда йигирма йилдан ортиқроқ вақт мобайнида педагогик фаолият билан ҳам шуғулланиб келади. У 30 дан ортиқ йирик халқаро илмий конференция ва симпозиумларда маъруза билан иштирок этган.

Олимнинг 120 дан ортиқ рецензия қилинган мақолалари чоп этилган. Жумладан, Америка физиклар жамияти томонидан 1958 йилдан буён чоп этиладиган ва дунёдаги физика соҳасига ихтисослаштирилган энг нуфузли нашрлардан бири “Physical Review Letters” журналида 6 та, “Nature Communications” илмий журналида 4 та таҳлилий, 1 та тадқиқот мақоласи эълон қилинган.

Алишер Қодиров фаолияти давомида илм-фан ва техника соҳасида бир қатор халқаро нуфузли мукофотлар билан тақдирланган. Олим 2018 йилда Америка физиклар жамиятининг (APS) танланган аъзосига айланган. Бундан ташқари ватандошимиз Австралия физика институти(AIP), Осиё ва Тинч океани минтақаси физиклар жамияти ассоциацияси (AAPPS) ҳамда қатор халқаро нуфузли илмий жамиятларнинг ҳам аъзоси ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться