Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Бешта ташаббус бўйича дастурлар ёшлар ва хотин-қизлар манфаатларини қамраб олади

03.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббусни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

ХТВнинг чет тили ўқитувчиси ва методисти Франция ҳукумати мукофоти билан тақдирланди

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги тизимининг икки нафар вакили Франция ҳукуматининг “Академик Палма” мукофоти кавалерларига айланди.

МГИМО делегацияси билан учрашув

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувахитов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) проректори Артём Малигин бошчилигидаги делегация билан учрашдилар.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича семинар ташкил этилди

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан “Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили” мавзусидаги навбатдаги семинар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ташкил этилди. 

Ёшлар мутолааси учун тавсия этиладиган адабиётлар рўйхатини шакллантириш бўйича сўровнома

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиздаги мактабларга китоблар совға қилиш акцияси давом этмоқда.

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқув жиҳозлари берилди

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Бугун Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқаруви ҳамкорлигида Тошкент шаҳридаги 77-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Кўзи ожиз болаларни дарсликлар ва махсус ўқув жиҳозлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида академик мобиллик йўлга қўйилди

03.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Халқаро рейтингларга киришнинг ўзига хос шартларидан бири хориждаги нуфузли ОТМлар билан академ мобиллик тизимини йўлга қўйишдир. Академ мобиллик мамлакатлараро талабалар алмашинуви дастури бўлиб, бунда бир нечта иқтидорли талабалар университетнинг хориждаги ҳамкор ОТМларига малака ошириш ва бир муддат таълим олиш учун юборилади.

“Qr-book” тизимида ишловчи электрон китоб жавони яратилди

02.04.2019Таълим Манба: ЎзА

Тошкент давлат агар университетида “Qr-book” тизимида ишловчи электрон китоб жавони стендлари жорий этилди. 

Болгарияда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг инновацион таълим имкониятлари бўйича маъруза қилинди

02.04.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Тошкент давлат иқтисодиёти университети вакиллари жорий йилнинг 11-16 март кунлари Болгариянинг “Ангел Канчев” Русе университетида ERASMUS+ лойиҳаси доирасида ташкил этилган дастлабки учрашувда иштирок этдилар.

Немис тили дарсликлари муҳокамада

02.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5-сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, шунингдек, халқ таълими тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш, таълим сифатини оширишга қаратилган ”Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Бухорода Туркия университетининг филиали ва клиникаси очилади

02.04.2019Таълим Манба: ЎзА

Мамлакатимизга Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори, профессор Жевдет Эрдол бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Қайд этиш жоизки, 1903 йилда ташкил этилган мазкур университет Туркияда ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

“Барчага сифатли таълим” лойиҳасидан қандай натижалар кутилмоқда

01.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Жорий йилнинг 28 март куни Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамда UNICEF нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан “Барчага сифатли таълим” лойиҳасини амалга ошириш учун расмий келишув имзоланди. Ушбу лойиҳа 2 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, унинг асосий мақсади таълимни тўғри йўналтиришга тўсиқ бўлаётган кўплаб салбий омилларни бартараф этишга қаратилган.

М.Ерниязов: Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб, етуклик сари илдамлайверади

01.04.2019Таълим Манба: ЎзА

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов Кегейли туманидаги ўзи таҳсил олган 1-умумтаълим мактаби кутубхонасига ўз ҳисобидан қарийб 200 номдаги 500 донага яқин китоб совға қилди.

“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!” акцияси давом этмоқда

01.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббаев Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги ўзи таълим олган 286-умумтаълим мактабининг кутубхонасига китоблар совға қилди.

Когонда “Рақамли технологиялар маркази” очилди

01.04.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илғор халқаро тажрибалар асосида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишни давом эттирмоқда.

Халқ таълими вазири Қоракўл туманидаги мактаб-интернатига ташриф буюрди

01.04.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 28 март куни Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИга ташриф буюрди. Ташриф давомида вазир таълим масканидаги ўқувчи ва ўқитувчилар билан учрашди.

ЎзДСМИ ректори ўзи таҳсил олган олий таълим даргоҳи кутубхонасига китоблар совға қилди

30.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Юлдашев ўзи таҳсил олган олий таълим даргоҳи кутубхонасига шахсий китоблари орасидан сараланган, соҳага доир ва бадиий адабиётлар жамланмасини совға қилди.

Жамоатчилик назорати олий аттестация жараёнида муҳим мезон бўлиши шарт

29.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталига олий аттестация жараёнини такомиллаштириш билан боғлиқ ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Қарор лойиҳасига илм аҳли томонидан билдирилаётган фикр ва мулоҳазалар билан биргаликда белгиланган платформадан ташқарида - оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Хивада Огаҳий мактаби ташкил этилади

29.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 20 мартида Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарорга биноан 2019 йилнинг декабрь ойида Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги мамлакат миқёсида кенг нишонланиши ва Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг ташкил этилиши белгиланди.

Мўйноқ туманидаги мактабга инновацион китоблар совға қилинди

28.03.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ вазирлик томонидан тақдим этилган лойиҳаларининг жорий этилишини ўрганиш, ҳудуднинг инновацион эко тизимини яратиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.