Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Россиялик олимлар билан фундаментал тадқиқотлар кўлами кенгайтирилади

14.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 13 октябрь куни Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, «Курчатов институти» Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди.

Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) бош директори Франк Рейсберман билан онлайн мулоқот

14.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Давлат экология қўмитаси ўринбосари Ж. Казбеков ҳамда Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) бош директори Франк Рейсберман билан онлайн мулоқоти ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди

14.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 13-14 октябрь кунлари Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегатсия иштирок этди.

ЕТТБ вакиллари билан Ўзбекистонда деривативлар бозорини ривожлантириш юзасидан учрашув

14.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ғазначилиги бошқарув директори Ахел ван Недервеен билан учрашув ўтказди.

Россия Федерациясининг Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институти делегацияси Тошкентга ташрифи

14.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Россия Федерациясининг Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институти делегациясининг Тошкентга ташрифи юзасидан.  2017 йилда Россия Федерасияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича Меморраундум имзоланган. Ушбу меморандум доирасида 2021 йилда “Россия Федерасияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат молиясини бошқариш сохасида техник кумак ва илмий-методик қуллаб-қувватлаш бўйича келишув”(кейинги ўринда- Келишув) кейинги 3 йил муддатга имзоланди.

Ўзбекистон ва Малайзия давлат бошқаруви ва кадрлар сиёсати бўйича самарали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

14.10.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия университети қошидаги Ижтимоий сиёсат ва бошқарув халқаро институти (INPUMA) директори Нориза бинти Ариффин билан учрашув ўтказди. 

Озарбайжон делегацияси билан учрашув тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этиш учун Белградда (Сербия) бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди.

Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси билан учрашув тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси генерал-маёр Х.Пиллай учрашув ўтказди.

Оролбўйи минтақасининг экологик барқарорлигини таъминлаш бўйича ИТСВ ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

13.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидовнинг БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори вазифасини бажарувчи Ю Ю ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матильда Димовска билан учрашуви бўлиб ўтди.

Белград шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сербия музокаралари тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этиш учун Белградга (Сербия) амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Сербия Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Татяна Ёвич ҳамда Сербия Ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашди.

Ўзбекистон делегацияси Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этди

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Сербиянинг Белград шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошчилик қилди.

Ўзбекистон ва Словения коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди

13.10.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Словенияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Россиялик экспертлар делегацияси Давлат солиқ қўмитасида бўлди

13.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

“Россия Федерацияси Бош илмий-инновация амалиёт маркази” АЖ бош директори Олег Богатирёв бошчилигидаги Россия делегацияси Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди. Ушбу жамият Россия Федерал Солиқ хизмати учун автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ҳисобланади.

Ўзбекистон делегацияси Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувидаги иштироки тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI  йиғилишида иштирок этди.

Исроил Туризм вазири билан учрашув тўғрисида

13.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг Туризм вазири, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Исроил ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Ёел Развозов билан учрашди.

"Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" шаклидаги учрашув тўғрисида

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 12 октябрь куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (KAMHK) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирининг кўп томонлама алоқалар ва глобал масалалар бўйича ўринбосари Ҳам Санг Ук билан учрашди.

Вазир ўринбосари Венгрия университети ректорини қабул қилди

12.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Венгриянинг Обуда университети ректори Левенте Ковач билан учрашди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

12.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нур-Султон шаҳрида  бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашуви доирасида Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан музокаралар ўтказди.

АҚШ конгрессменлари билан учрашув

11.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Грегори Микс бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.