2021 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Ҳиндистон миллий мудофаа коллежи бошқарув штаби аъзоси генерал-маёр Х.Пиллай учрашув ўтказди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашди. Олий даражадаги самарали учрашувлар ташкил этилди, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар жадал ва самарали бўлмоқда, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек маданий-гуманитар йўналишда алмашувлар ривожланмоқда.
Ҳ.Пиллаи сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларни модернизатсиялаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади. Икки мамлакат ҳарбий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Суҳбатда Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Маниш Прабҳат иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги