Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕТТБ вакиллари билан Ўзбекистонда деривативлар бозорини ривожлантириш юзасидан учрашув

2021-10-14 | Иқтисодиёт

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ғазначилиги бошқарув директори Ахел ван Недервеен билан учрашув ўтказди.

Учрашувда шунингдек, Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Муродбек Атаджанов, Хатарларни бошқариш ва хеджирлаш масалалари бўйича консултант Нодирбек Собиров ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан Портфел бошқаруви департаменти бошлиғи Ауде Паcатте, Портфел бошқаруви департаменти трейдери Азамат Мауилшарип ҳамда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича директори Жаҳан Шамсиев ва бир қатор масъул ходимлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда деривативлар бозорини ривожлантириш, молия бозори самарадорлигини ошириш ва янги капитал бозор инструментларини жорий этиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини хорижий валютага боғлиқлигини камайтириш,қарз маблағларини миллий валютада жалб қилиш ҳамда хорижий валютадаги қарзларни миллий валютага ўгириш орқали хорижий валютадаги тўловлар юкини камайтириш юзасидан фикр алмашдилар.

Ушбу учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда илк синов своп операциясини амалга ошириш мақсадида Халқаро своп ва деривативлар ассосиасияси томонидан ишлаб чиқилган ИСДА бош келишувини имзолашди.
 
Учрашув якунида, томонлар юқоридаги масалалар бўйича доимий равишда бирга ишлашга, мунтазам равишда учрашиб, ҳамкорлик борасидаги ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться