Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Сингапурлик “TMC Academy” раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

26.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “TMC Education Corporation Ltd” корпорацияси бўлинмаси, Сингапурдаги йирик хусусий таълим муассасаларидан бири бўлган “TMC Academy” ректори Ли Чин Венг бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди

26.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш учун келган россиялик кузатувчилар делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Давлат Думаси қўмитаси раиси Леонид Калашниковни қабул қилди.

Ўзбекистон - Корея иқтисодий ҳамкорлиги жадаллашмоқда

26.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ­– инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

"Pfizer-BionNTech" вакцинасининг 800 мингдан ортиқ дозаси Ўзбекистонга етиб келди.

25.10.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ушбу вакцина партияси Ўзбекистон халқига АҚШ ҳукумати томонидан тақдим этилган ва икки рейсда 526 500 (18 октабрь) ва 273 780 (25 октабрь) дозалари билан мамлакатга етказилган.

Энергетика вазирлиги “Мangold consulting” билан музокаралар ўтказди

25.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги фаолият соҳаси бизнес-консалтинг бўлган Германиянинг “Mangold Consulting GmbH” компанияси билан инвесторларни янги саноат лойиҳаларига жалб этиш масаласи бўйича музокаралар ўтказди.

Ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

25.10.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Айни вақтда амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси бугун Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Ёнг ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги бош инспектори, генерал-майор Ахмад Насир Ал-Раиси ҳамда Корея Миллий полиция агентлиги масъул ходимлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aтроф-муҳит дастури (UNEP) раҳбарияти билан учрашув

25.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон билан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

25.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков президент сайловларининг халқаро кузатувчиси сифатида Ўзбекистонда бўлиб турган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Нозири билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари миссияси раҳбари билан учрашди

25.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Оуэн Мерфи билан учрашди.

БМТТД ва Европа инвестицион банки томонидан ташкиллаштирилган “БРМ ва облигациялар: биргаликда таъсир учун” мавзусига бағишланган тадбирда Молия вазирлиги иштирок этди

22.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби билан учрашув

22.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги  кузатувчилари миссияси раҳбари сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди

21.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Польша Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Р.Грук билан учрашув бўлиб ўтди.

Экология соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгаймокда

21.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги делегация Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Гланд (Швейцария) шаҳрида жойлашган Бош қароргоҳига ташриф буюрди. Уларни Иттифоқнинг ривожланиш гуруҳи глобал директори Энрике Ламанн кутиб олди.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан телефон мулоқоти тўғрисида

20.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти  Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ташаббусини илгари сурди

18.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.

БМТ бош котибининг ёрдамчиси ва БМТТД Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори билан учрашув

18.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Афғонистон томонига эса Муваққат ҳукумат раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

15.10.2021СайловМанба: Марказий сайлов комиссияси
15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомходжаев Сайлов тизимлари халқаро жамғарманинг (IFES, Вашингтон, Колумбия округи) Европа ва Евроосиё бўйича дастурлари мутахассислари билан учрашди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг «яшил» ҳаракатлар бўйича Махсус ишчи гуруҳининг йиғилиши якунлари

15.10.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон-Британия ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди

15.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т.Торлот билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида иштирок этди

15.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.