Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон элчиси Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази раҳбарининг ўринбосари билан аввал эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилди

08.09.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Бош директорининг амалиёт ва дастурлар бўйича ўринбосари Аҳмад бин Али ал-Байз билан музокаралар ўтказди.

Миср Элчиси билан учрашув тўғрисида

08.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амира Фахмий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Бангладеш ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги босқичи

07.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Бангладеш ҳукумат ва ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон-Бангладеш бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Жадаан билан учрашув

07.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Жадаан билан учрашди.

Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

07.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Салмон Фазлур Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Элчиси Грузия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

06.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Баку шаҳрида) Баҳром Ашрафхонов Грузия Президенти Саломе Зурабишвилига ишонч ёрлиқларини топширди.

Афғонистонга қўшни мамлакатлар махсус вакилларининг ("Гуруҳ-6") онлайн учрашуви ҳақида

06.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 5 сентабр куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди.

Туркияда “Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги” суратлар кўргазмаси ташкил этилди

06.09.2021МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг шонли санаси – мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси Бурса вилояти ҳокимлиги ва “Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси” (EkoAvrasya) билан ҳамкорликда Бурсанинг Йилдирим туманида “Ўзбекистон - Буюк ипак йўлининг юраги” номли фотокўргазма ташкил этди.

Ўзбекистон Миср билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун очиқ

06.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик анжумани доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Миср Араб Республикасининг режалаштириш ва иқтисодий ривожланиш вазири Ҳала Ҳелми Элсаид билан учрашди.

Президент Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди

06.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Биринчи МДҲ ўйинларига тайёргарлик авжида

31.08.2021МДҲМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги вакиллари ўртасида илк бор спорт ўйинлари ташкил этилади. Унда МДҲга аъзо 10 та (Россия, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) давлатдан жами 2 000 нафар иштирокчи (шундан 1 500 нафари спортчи) иштирок этиши кутилмоқда. Спортчиларнинг ёши 14 дан 23 гача бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

31.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки Президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

30.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Н. Старович билан учрашув ўтказди.

Буюк Британия давлат вазири билан учрашув

26.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея спорт илмий тадқиқотлари йўналишида ҳамкорлик қилади

26.08.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Корея спорт тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Ўтказилган видеомулоқотда таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Энергетика вазири япония элчиси билан учрашув ўтказди

26.08.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Энергетика вазири Алишер Султанов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёщинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

26.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Тук ал-Марри билан учрашди.

Ўзкомназорат ҳамда Россия Федерацияси Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати раҳбарларининг мулоқоти

25.08.2021СиёсатМанба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси

2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ва Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати (Россия Федерацияси) раҳбарлари, бўлим бошлиқлари  ўртасидаги видеоконференцалоқа тизими орқали мулоқот амалга оширилди.

Ўзбекистон элчиси Қувайтнинг «San Shine» оммабоп теледастурига берган интервьюсида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида сўзлади

25.08.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланиши арафасида Ўзбекистон элчиси Баҳромжон Аълоев Қувайтнинг «San Shine» («Хайрли тонг, Қувайт») тонгги оммабоп теледастурига интервью берди.

Ўзбекистон ва ЕИ кўп қиррали ҳамкорлик доирасида мулоқотни ривожлантириш ниятида

25.08.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.