Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди

2021-10-14 | Сиёсат

2021 йил 13-14 октябрь кунлари Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегатсия иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ва Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
МДҲга аъзо Давлатлар раҳбарлари кенгаши бўлажак мажлисининг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари, жумладан, саммитда кўриб чиқиладиган қатор кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди ва келишилди.
 
Учрашув якунида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Биологик ва заҳарли қуролларини тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсияни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёноти қабул қилинди, МДҲга аъзо давлатлар тарихчилари ва архившуносларининг халқаро уюшмаси (комиссияси) тўғрисидаги Низом ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида 2022 йилда ўтказиладиган кўп даражали ташқи ишлар идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувлар режаси ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться