Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этди

2021-10-13 | Сиёсат

Сербиянинг Белград шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммити бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев бошчилик қилди.

Саммитда Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо 120 га яқин давлат иштирок этди. Тадбир бошида иштирокчилар Белградда тантанали саммит ўтказилишини олқишлаб, Қўшилмаслик ҳаракати давлат ва ҳукумат раҳбарларининг биринчи форуми бундан 60 йил аввал бўлиб ўтганини мамнуният билан қайд этди.
 
Ҳаракатнинг замонавий дунёда давом этаётган аҳамияти таъкидланиб, унинг тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ролининг ортиши муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари ўз нутқида иштирокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур янгиланишларнинг асосий йўналишлари, ҳукумат томонидан барқарор тараққиёт, глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилаётган саъй -ҳаракатлар тўғрисида маълумот берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться