“Россия Федерацияси Бош илмий-инновация амалиёт маркази” АЖ бош директори Олег Богатирёв бошчилигидаги Россия делегацияси Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди. Ушбу жамият Россия Федерал Солиқ хизмати учун автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқувчи ҳисобланади.
Бу ташриф икки мамлакат солиқ хизматлари ва шу йилнинг апрел ойида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг кейинги босқичидир.
Учрашув доирасида ДСҚ раҳбарияти россиялик мутахассислар билан солиқ маъмурчилиги тизимини ривожлантириш дастурининг иккинчи босқичини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди. Хусусан, чакана савдода товар айланмаси ва электрон ҳисоб-фактураларни ҳисобга олиш ҳамда ҚҚСни автоматлаштирилган тарзда назорат қилишда таҳлилий воситалардан фойдаланиш бўйича фикр алмашди.
Йил охиригача ушбу босқичнинг биргаликдаги ишларини якунига етказиш ва стратегик шерикликнинг истиқболдаги режалари белгилаб олингани қайд этилди.
Делегацияси аъзолари ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаментининг дастурий маҳсулотлари, Маълумотларни қайта ишлаш марказининг янгиланган замонавий ускуналари билан танишдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси