Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Нотариал палатасининг Халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлиш масалалари хусусида фикр алмашилди

24.09.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Халқаро нотариуслар иттифоқи Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти Ричард Бок бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири, Давлат маданият вазири билан учрашув

24.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Давлат ташқи ишлар вазири, Давлат маданият вазири Минакаши Лекхи билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари Эрон элчиси билан икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди

24.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бугун Эрон элчиси Ҳамид Найрабодий билан учрашув ўтказди

“J.P.Morgan” томонидан ташкил этилган халқаро конференция доирасида Молия вазирлиги хорижий инвесторлар билан тақдимот ва яккама-якка учрашувлар ўтказди

24.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни “J.P.Morgan” томонидан соат 11:00 дан 19:00 гача (Тошкент вақти билан) “Ривожланаётган мамлакатлардаги қарздорликлар конференцияси” (Emerging Markets Credit Conference) тадбири бўлиб ўтди ҳамда унда халқаро инвесторлар билан виртуал глобал телеконференция ва яккама-якка учрашувлар ўтказилди. Яккама-якка учрашувларда Bluebay Asset Management, Aberdeen Asset Managers, NNIP, Barings, Goldman Sachs Asset Management, Pimco Europe, Franklin Templeton, Abu Dhabi Investment Authority, Global Evolution, Stone Harbor Investment Partners каби 30 дан ортиқ инвестицион фондлар иштирок этди.

Ўзбекистон – Япония бизнес-анжумани бўлиб ўтди

23.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Унда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси вакиллари, шунингдек, Нагоя шаҳрининг (Япония) 40 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирок этди.

Россия федерацияси Давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ва картография Федерал хизмати раҳбарияти билан учрашув

23.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Россия федерацияси Давлат рўйхатидан ўтказиш, кадастр ва картография Федерал хизмати (Rosreyestr) раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар давлат кадастрини баҳолаш тизимини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишни муҳокама қилдилар.

Самарқанд ва Истанбул университетлари симпозиуми

23.09.2021Таълим Манба: ЎзА

Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасасида 22 сентябрь куни СамДУ ва Истанбул университети ҳамкорлигида “Турк дунёсида таълим, илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро таъсир” мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

23.09.2021СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Қирғизистон Республикаси Президенти С.Жапаров билан учрашди.

Халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

23.09.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Германиянинг Табиатни муҳофаза қилиш бўйича Зукков фонди (Succov Stiftung) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Марказий Осиё халқаро институтида йиғилиш

23.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 22 куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги устувор йўналишлари ва вазифаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Адлия вазири Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси президенти билан учрашди

22.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2021 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг Халқаро нотариал ҳамкорлик комиссияси (CCNI) президенти Р. Бок ўртасида учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи

22.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли раис Абдулла Шаҳид жаноблари! Муҳтарам Бош котиб Антониу Гутерриш жаноблари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар!

Ўзбекистон минтақанинг самарали транзит марказига айланиши мумкин

21.09.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида 21 сентябрь куни «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тошкентда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши доирасида “IDEA – Ёш тадбиркорлар форуми” ўз ишини бошлади

21.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТТДҲК) доирасида “IDEA  – Ёш тадбиркорлар форуми”нинг очилиш маросимида иштирок этди.

Буюк Британия қуролли кучлари давлат вазири билан учрашув

21.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлари давлат вазири, Жеймс Ҳиппини қабул қилди.

Мутахассис ва экспертлар томонидан радиочастота спектрдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

21.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари МДҲ, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида радиочастота спектрдан фойдаланишни бошқариш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилди

21.09.2021ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Бундан аввал мамлакатимиз рейтингда 2020 йил 93-ўрин ва 2015 йилда 122 ўринларни эгаллаган эди. Глобал инновацион индекси 20 сентябрь санасида эълон қилган нашрининг номи “COVID-19 инқирози орқали инновацияларни кузатиш” бўлиб, ҳисобот COVID-19 инқирознинг глобал инновация кўрсаткичларига таъсирини баҳолайди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

21.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Миллий координаторлар ШҲТ Душанбе саммити кун тартиби ва ҳужжатлари бўйича келишиб олди

16.09.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тожикистон пойтахтида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши ўз ишини якунлади.

Хусусий сектор иштирокида яшил лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати

16.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси (ИФC) бошқарувчи директори Махтар Диопнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Молия вазирлигида Бош вазир ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Молия вазири Тимур Ишметов ва Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар, хусусий сектор ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.