Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" шаклидаги учрашув тўғрисида

2021-10-12 | Сиёсат

2021 йилнинг 12 октябрь куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши" (KAMHK) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Баҳрайн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда KAMHK бош котиби Наиф ал-Ҳажраф иштирок этди. Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
 
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан KAMHK Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича Англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ва томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться