Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Инновацион ривожланиш вазири Татаристон Президенти билан учрашди

16.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

15 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашди. Учрашув Қозон шаҳрининг Кремлида бўлиб ўтди.

Халқаро молия корпорацияси раҳбарияти IT-паркга ташриф буюрди

15.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугун, 15 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бош директори ва корпорациянинг витсе -президенти Махтар Диоп бошчилигидаги делегатсия  IT-Паркга ташриф буюрди.

Сеулда бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида Эркин савдо битими бўйича мунтазам музокараларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди

15.09.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлигининг Эркин савдо битимлари сиёсати бўйича бюроси бош директори Янг Ги Ук билан учрашув ўтказди.

ЕХХТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашув

15.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг (ЕХХТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мерфи билан учрашув ўтказди.

Хивада “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданий форуми очилди

15.09.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қадимги Хива кўчаларида яна қувончли байрам – куни кеча, 14 сентябрьда бу ерда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари” халқаро маданий форумига старт берилди.

Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди

15.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Туркманистон: инвестициялар, саноат кооперацияси ва савдо

15.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Э.Оразгелдиев билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосарини қабул қилди

15.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссияларнинг тадбирлари доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.

Польша Миллий хавфсизлик бюроси бошлиғи билан учрашув

14.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Полша Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох билан учрашди.

Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) бошқарувчи директори Махтар Диоп билан учрашув

14.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Учрашувда, шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулла Насриддинхўжаев, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва бир қатор масъул ходимлари иштирок этдилар.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

14.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари – Истанбул шаҳридан парламент депутати Нуъмон Куртулмуш бошчилигидаги Туркия Республикаси парламентининг бир гуруҳ депутатлари билан учрашув ўтказди.

 

Корея Республикаси божхона хизмати делегацияси Ўзбекистонда

10.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Юртимизга Корея Республикаси божхона хизмати Комиссари Лим Джэ Хён раҳбарлигидаги божхона делегацияси ташриф буюрди.

Адлия вазирлиги: Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим

12.09.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мамлакат ривожидаги ўрни ва роли” мавзусида вазирлик ва идоралар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатлар иқтисодиёт вазирлари ва кузатувчилари учрашувида иштирок этди

12.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Боку (Озарбайжон) шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашига аъзо давлатлар иқтисодиёт (савдо) вазирлари ва кузатувчиларининг 10-йиғилиши доирасида ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Татаристон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

10.09.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

9 сентябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимовни қабул қилди.

Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

09.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Греция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Екатерина Нассика билан учрашди.

Тошкентдаги Инҳа университетида “ESMT Берлин” бизнес мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

09.09.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Германиянинг биринчи бизнес мактаби бўлган “ЕСМТ Берлин” бизнес мактаби вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Япония университетлари ўртасида ҳамкорлик яна-да мустаҳкамланмоқда

09.09.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўпгина соҳаларда ўрнатилган ўзаро алоқалар тобора ривожланиб бормоқда. Хусусан, Самарқанддаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети билан Япониянинг Токио университети ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга доир келишувга эришилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой кичик қўмитасининг Еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди

09.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой Кичик қўмитасининг Еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

08.09.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга ташрифи доирасида йирик исломшунос олим, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низомий билан учрашув бўлиб ўтди.