Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

ФАО Тошкент давлат аграр университети билан келишув имзолади

27.11.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ФАО-ГЕФ ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида Тошкент давлат аграр университети билан битим тузди. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирларининг учрашуви

26.11.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Туркистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг XIX йиғилиши ҳамда Ҳудудлараро ҳамкорлик III форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурияни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Корея бизнеси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

26.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Сеулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Корея Республикаси йирик бизнес ва давлат корпорациялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Сеулда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея ҳукуматлараро қўмитасининг 11-йиғилиши бўлиб ўтди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Сеул шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитаси (ҲҚ)нинг 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Корея Республикаси савдо, саноат ва энергетика вазири Мун Сун Ук ҳамраислик қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ЕИ делегациясини қабул қилди

26.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси дастурини имзолаш ва ишга тушириш маросими ҳақида

25.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг (УНОДC) Марказий Осиё учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган дастурини имзолаш ва ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосарини қабул қилди

25.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Валини қабул қилди.

БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси Ижрочи директори билан учрашув

24.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик қарши курашиш бошқармаси (UNODC) Ижрочи директори Гада Фатҳи Вали билан учрашди.

Норвегия Элчиси билан учрашув

24.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Осло шаҳрида) этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.

АКТ вазири Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

23.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматовнинг Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

22.11.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича савдо комиссари, Буюк Британиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консули К.Полео билан учрашди.

Ўзбекистонда Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва экотуризм зонасига айлантирилади

22.11.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

22 ноябрь куни Тошкент шаҳрида “Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз” мавзусидаги халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди

22.11.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган  «Европа Иттифоқи - Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашувида иштирок этди.

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари билан учрашув тўғрисида

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиков билан учрашув ўтказди.

Президент Москвага келди

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф билан келди.

ЕОТБ Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликка тайёр

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Россия Федерациясида бўлиб турган вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Н.Подгузов билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

19.11.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди.