Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Словения коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди

2021-10-13 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси Словенияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Словения Республикаси Коррупциянинг олдини олиш комиссияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Ўзбекистонда кечаётган янгиланишлар, жумладан, коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани ҳаётга татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Словения Коррупциянинг олдини олиш комиссияси бош комиссари Роберт Шуми Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиб бораётганини қайд этиб, Словениянинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, Словения Коррупциянинг олдини олиш комиссияси томонидан коррупцияга қарши курашишнинг муҳим йўналишлари – давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш, давлат хизматида ҳалоллик принципини таъминлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид қонунчилик ва уни қўллаш амалиёти ҳақида тақдимот ўтказилди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Словения Республикаси Коррупциянинг олдини олиш комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар кадрлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ташкил этиш, тажриба алмашиш, коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича ахборот алмашиш, икки давлат коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, ташриф доирасида Словения парламенти, Давлат бошқарув вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, суд органлари, ахборот комиссарлиги ва Transparency International халқаро ташкилотида ҳам учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Манба: ЎзА

Поделиться