Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерациясининг Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институти делегацияси Тошкентга ташрифи

2021-10-14 | Сиёсат

Россия Федерациясининг Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институти делегациясининг Тошкентга ташрифи юзасидан.  2017 йилда Россия Федерасияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича Меморраундум имзоланган. Ушбу меморандум доирасида 2021 йилда “Россия Федерасияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат молиясини бошқариш сохасида техник кумак ва илмий-методик қуллаб-қувватлаш бўйича келишув”(кейинги ўринда- Келишув) кейинги 3 йил муддатга имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида 2021 йилда “Россия Федерасияси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига давлат молиясини бошқариш сохасида техник кумак ва илмий-методик қуллаб-қувватлаш бўйича келишув”(кейинги ўринда- Келишув) кейинги 3 йил муддатга имзоланди.
 
Келишувга мувофик Молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларини жалб қилган холда режалаштирилган тадбирларни ташкиллаштириш ишларини амалга оширади.
 
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 10-29 октябрь кунлари Россия Федерасияси Молия вазирлиги хузуридаги Илмий тадқиқот молия институти( кейинги ўринларда-НИФИ)нинг 35 нафардан иборат делегасиясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди.
 
Россия делегацияси раҳбари Самвел Лазарян Ўзбекистоннинг Молия вазирлиги ҳамкасбларини қутлар экан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлигини таъкидлади.
 
“2017 йилдан буён республикада кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва ташриф давомида муҳокама қилинадиган барча мавзулар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳукумат ва Молия вазирлиги олдига қўйган стратегик вазифаларга тўғри келганидан хурсандман”, деди Самвел Лазарян.
 
Икки томонлама ҳамкорлик дастури ўнта йўналишни ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири юзасидан семинарлар ва маҳорат дарслари режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҳам қайд этди: “Биз учун бой дастур ҳисобланади, бундай имкониятдан фойдаланиб, барча учрашувлар самарали ва ходимларимизга фойдали бўлиши учун ҳаракат қиламиз”.
 
Ташриф доирасида НИФИ мутахассислари иштирокида амалий семинар, тажриба алмашиш сессиялари, ташаббусли бюджет буйича малака ошириш курси ва бошқа тадбирлар Ўтказилиши режалаштирилмокда. Бунда Олий Мажлис Сенати вакиллари, тегишли вазирлик ва идоралар хамда ОАВ вакиллари қатнашиши кўзда тутилган.
 
Шунингдек, ташриф доирасида эълон қилинган суҳбат ва маълумотлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться