Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан англашув меморандуми имзоланди

11.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида англашув меморандуми лойиҳаси имзоланди. Ушбу меморандум Тадбиркорликни ривожлантириш агентли директорининг биринчи ўринбосари Ботир Ахмедов ҳамда ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитаилар томонидан имзоланди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди

08.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) барқарор ривожланиш гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитай бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон делегациянинг Афғонистонга амалий ташрифи тўғрисида

08.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳим эканини таъкидладилар

07.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ конгрессменлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди

06.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг конгрессменлар Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгердан иборат делегациясини қабул қилди.

Халқ таълими Вазирлигида БАА элчиси билан таълимдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

06.10.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Саид Матар Ал Кезми билан учрашди. Учрашув аввалида икки мамлакат ўртасида халқ таълими соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мавзусида сўз борди. Вазир элчига таълим соҳасидаги ҳамкорлик хусусан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини Ўзбекистон мактабларида муваффақиятли амалга оширишдаги кўмагини алоҳида таъкидлаб, миннатдорлик билдирди.

Нидерландия Элчиси билан учрашув

06.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москвада шаҳрида жойлашган) Хиллес Арно Бесхор Плухни қабул қилди.

Ватикан Элчиси билан учрашув

06.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ватиканнинг Ўзбекистондаги Апостол Нунсийи (Елчиси) этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) arxiyepiskop Jovanni d'Anielloni қабул қилди.

“VEON” Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришда иштирокини фаоллаштиради

06.10.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

“VEON” компаниялар гуруҳи делегацияси Ўзбекистон вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашиш учун Тошкентга ташриф буюрди. Мулоқот марказида мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришда кейинги икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди

05.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.

Стратегик шериклик янги, янада салмоқли амалий мазмун билан бойиди

05.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги кенгайтирилган таркибда давом этди.

Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтди

05.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Туркманистон Президентининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи арафасида Ўзбекистон-Туркманистон иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Туркманистон Президенти Тошкентга келди

05.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди

05.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Уэнди Шерман давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва Давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув

04.10.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тера Ҳакала билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

04.10.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари юзасидан музокаралар олиб борди.

Германия тараққиёт банки (KfW) иштирокида “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида қарз битими имзоланди

30.09.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Кредит маблағлари иқтисодиётнинг барча соҳаларига, шу жумладан, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, қишлоқ тадбиркорлиги ва бошқа йўналишларда барча тадбиркорлар учун ажратилади.

Ташқи ишлар вазирлигида МДҲ Кузатувчилари миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

30.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича МДҲ узоқ муддатли кузатувчилар миссияси илғор гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказди.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига

28.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтишида ҳамкорликни кенгайтириш мавзусида давра суҳбати

24.09.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 23 сентябрда Тошкент шаҳридаги City Palace меҳмонхонасида гибрид форматда вазирлик ва давлат ташкилотлари, тараққиёт бўйича ҳамкорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида "Ўзбекистон яшил иқтисодиётга ўтишида ҳамкорликни кенгайтириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.