2021 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирининг кўп томонлама алоқалар ва глобал масалалар бўйича ўринбосари Ҳам Санг Ук билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, томонлар ўртасидаги БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг айрим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари икки давлат раҳбарларининг шахсий алоқалари туфайли алоҳида стратегик шериклик мақомига эга бўлиб, дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асослангани қайд этилди.
Савдо-иқтисодий ва инвеститсиявий алоқаларни, жумладан, икки томонлама эркин савдо битимини тузиш орқали мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) билан биргаликда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада, Оролбўйи минтақаси экотизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар чоғида турли даражада ва шаклларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда қатор халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги