Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белград шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Сербия музокаралари тўғрисида

2021-10-13 | Сиёсат

Қўшилмаслик ҳаракатининг юбилей саммитида иштирок этиш учун Белградга (Сербия) амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Сербия Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Татяна Ёвич ҳамда Сербия Ташқи ишлар вазири Никола Селакович билан учрашди.

Учрашув мобайнида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама шаклдаги ўзаро алоқалар юзасидан фикр алмашилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Сербия Республикаси юбилей учрашувининг ҳаммуаллифидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться