Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди

2018-11-05 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида Тошкент Халқаро Вестминстер университетида жорий йилнинг 29 октябрь–2 ноябрь кунлари Олий таълим муассасаларининг илмий-ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари учун “Инновацион менежмент” ўқув-тренинг малака ошириш курслари ўтказилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ўқув-тренингда ОТМларда инновацион фаолият асослари, ”Илмий тадқиқотлар инновацион ишланмалар танловини ташкил қилиш ҳамда илмий фаолиятни инновацион ривожлантириш истиқболлари”, “Инновацион тадбиркорлик ва уни молиялаштириш” каби мавзулар кенг ёритилди.Унда иштирок этган Инновацион ишланмаларни жорий этиш маркази ходими Қ.Абдураззоқов инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг ноанъанавий усуллари бўлган фаришта инвесторлар (angel investors) ва венчур компанияларнинг амалий тамойиллари ҳамда инвестиция шартлари ҳақида маълумот берди. Ҳаётий мисоллардан фойдаланиб, инновацион маҳсулот ва хизматларга инвестиция жалб этиш, инвесторлар билан ишлаш йўллари муҳокама қилинди.
 
Маълумки, иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар бизнес доираларида эътиборли ўрин эгаллаган “фаришта инвестор”лар ва венчур фондлари мамлакат иқтисодиётини ўсишига хизмат қилиб келмоқда. Венчур фондлари, “фаришта инвесторлар” каби иборалар кўпчилик учун янги тушунчалар бўлгани боис уларнинг моҳияти, фаолият юритиш тартиби катта қизиқиш уйғотди. “Риск капитали”,баъзи холларда “пай капитали” (equity саpital)деб номланадиган бундай турдаги инвестиция манбалари, атамалар мазмунидан ҳам кўриниб турибдики, маълум улуш эвазига таваккалчилик даражаси юқори бўлган инновацион лойиҳаларни, стартапларни молиялаштиришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Инновацион бизнесни қўллаб-қувватлаш функциясини бажарувчи акселераторлар томонидан саралаб олинган стартаплар бир неча ойлик тайёрлов дастурларини ўтаганларидан сўнг ўз лойиҳаларини "фаришта инвесторлар" олдида намойиш қиладилар. Муваффақият қозониш эҳтимоли юқори бўлганларига фирманинг маълум улуши эвазига инвестиция киритилади.“Фаришталар” аксарият ҳолларда тажрибали моҳир тадбиркорлар бўлиб, стартаплар муваффақиятидан манфаатдор эканликлари сабаб ҳам ўз фикр ва маслаҳатлари билан кўмак берадилар.
 
Тренингда акселерация марказлари инновацион фаолиятни оширишда қандай роль ўйнаши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Тренинг давомида проректорларни қизиқтирган бошқа саволлар ҳам муҳокама қилинди.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази олти ойлик бепул стартап-акселераторлар ташкил этиш арафасида турибди. Шу муносабат билан Илғор технологиялар маркази стартап акселераторнинг потенциал иштирокчилари учун махсус семинарлар ташкил этган бўлиб, тадбирда ноанъанавий фикрлаш, жамоада ишлаш, акселераторда иштирок этиш қоидалари ва босқичлари, интерфаол ўйинлар, янги лойиҳалар тақдимоти ўрин олган.

Манба: ЎзА

Поделиться