Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғонада илк ёшлар инновация маркази очилади

2018-10-23 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Ёшлар инновация маркази” давлат унитар корхонаси иш бошлайди.

Янги марказ 477 квадрат метр майдонли Қиргули қурилиш-саноат касб-ҳунар коллежи биносида жойлашади. Марказ фаолияти Фарғона водийсидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўқитувчилари, ёш олимларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратишга қаратилган. У ерда энг ёрқин илмий ва инновация лойиҳаларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш учун замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозланган технологик ва ишлаб чиқариш майдончалари қад ростлайди.
 
Марказ вазифаларига, шунингдек, олий ўқув юртлари, илмий муассаса ва компаниялар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш, ишланмаларни тижоратлаштириш орқали иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги муаммоларни ҳал этишда ёшлар ва олимларни жалб қилиш киради. Жумладан, иқтисодиёт тармоқларидаги илмий-техник муаммоларни ҳал этишда илмий ва лаборатория тадқиқотлари ўтказиш, саноат буюмларининг тажрибавий намуналари, прототипларини яратиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали ёш олимлар ва тадбиркорларни жалб қилиш ишлари ҳам амалга оширилади. Марказда энди иш бошлаган тадбиркорлар учун талаб юқори бўлган хизматлар пакети тақдим этилади. Бу ерда ўз лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган ҳар қандай фуқаролар учун маслаҳат ва ёрдам кўрсатиладиган коворкинг-марказ ва акселератор фаолият юритади. Шунингдек, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
 
Буларнинг барчаси Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда шартнома асосида марказ томонидан бажарилган ишлардан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
 

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться