Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Проректорлар учун инновацион менежмент сабоқлари бошланди

2018-10-29 | Инновация


Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш мақсадида “Инновацион менежмент” ўқув-семинари бошланди.
 

Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари учун ташкил этилган малака ошириш семинарида илмий ишларни тизимли олиб бориш, талабалар ўртасида инновацион ғояларни татбиқ этиш юзасидан маълумотлар берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам илмий ва олий таълим муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари масъул раҳбарлари ва мутахассислари учун инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилиши белгиланган.

Инновацион менежмент – бу инновацион жараёнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойиллари, усуллари ва шаклларнинг мажмуасидир.

Беш кунлик ўқув-семинарида инновация ва яратувчанлик, инновацион лойиҳани ташкил қилиш услублари ва усуллари, хавфни баҳолаш ва минималлаштириш, инновацион тадбиркорлик ва молиялаштириш каби йўналишларда сабоқлар берилади.

 

Б.Мелиқулова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться