Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталигига марҳамат!

2018-10-19 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  жорий йилнинг 22–26 октябрь кунлари миллий кўргазмалар комплекси «UzEkspoMarkaz»да чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари ва бизнес инкубаторларининг фаол иштирокида «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этмоқда.

Тадбирда Австрия, Буюк Британия, Голландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон, АҚШ каби давлатлардан йирик олимлар, тадбирколар, компания бошқарувчилари ҳамда оммаий ахборот воситалари вакиллари иштирок этадилар.

«INNOWEEK» – бу мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш, янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, янги сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсадларидан бири давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари, шунингдек,  реал иқтисодиёт секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи жамғармалари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлашдир.

Инновацион ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма ҳамда Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ўтказилади.

Халқаро инновацион кўргазма маҳаллий ва хорижий инновацион ва илмий марказларнинг, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлар фаол иштирокида бўлиб ўтади, улар қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

- ижтимоий соҳадаги инновациялар;

- молия соҳасида инновациялар;

- қишлоқ хўжалигида инновациялар;

- иқтисодиётнинг реал секторидаги инновациялар;

- давлат бошқарувида инновациялар.

Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги Ўзбекистоннинг халқаро инвесторлари бозорига чиқиш учун ноёб имконият бўлиб хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться