Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Жаҳоннинг таниқли анестезиолог ва реаниматологлари пойтахтимизда жам бўлишди

28.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани иш бошлади.

Литва делегацияси билан учрашув

27.02.2020СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

26 февраль куни пойтахт ҳокимлигида Литва Республикасининг спикери муовини Ирена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро мулоқот давомида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов меҳмонларга Тошкентда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, пойтахтнинг жадал ривожланиши билан боғлиқ масалалар ва ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: жаҳоннинг таниқли анестезиолог ва реаниматологлари пойтахтимизда жам бўлишди

27.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигива академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан  “Анестезиология-реаниматология ва интенсив даволашда янги технологиялар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани иш иш бошлади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 26 февраль ҳолатига)

27.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 26 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра дунё бўйича 80 995 нафар, Хитой Халқ Республикасида 78 190 нафар шахслар “COVID-19” коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 411 нафарни (0.5%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 8 552 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2 718 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 37 та давлатида 2 805 нафар фуқарода қайд этилиб, 29 нафар фуқаро вафот этган.

Хитойда янги турдаги коронавирусга қарши кураш изчил давом этмоқда

27.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ПЕКИН, 26 февраль. /“Дунё” АА/. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати янги турдаги коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда ушбу касаллик оқибатларини бартараф этиш йўлида изчил, ҳар томонлама саъй-ҳаракатларни тобора кучайтирмоқда.

Тошкент тиббиёт академияси халқаро эътирофга сазовор бўлди

26.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Юртимиз тиббиёт олий таълим муассасалари ичида Тошкент тиббиёт академияси биринчи бўлиб Европа тиббиёт мактаблари уюшмасининг тўлақонли аъзосига айланди. Ушбу муҳим воқеа мазкур уюшма вице-президенти, Литванинг Вильнюс университети профессори Алгирдас Уткус бошчилигидаги делегация ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорликда ташкил этилган қўшма “Таълим форуми”да эълон қилинди.

Тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш бўйича топшириқлар берилди

25.02.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Тиббиётдаги коррупцион ҳолатларни бартараф этиш борасида қатъий чоралар кўрилмоқда

25.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт тизимида коррупциянинг олдини олиш ва коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишлар ҳақидаги ахбороти эшитилди.

Тиббиётда коррупция "зарпечак"ми?

25.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Олий мажлис қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ ҳамда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш қўмиталарининг соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш борасидаги ишлар ҳақидаги соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг ахборотини эшитишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 20 февраль ҳолатига)

21.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологикосойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 20 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича 75 726 нафар, Хитой Халқ Республикасида 74 675 нафар шахслар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 396 нафарни (0.5%) ташкил этмоқда. Касалланганларнинг 11 864 нафари оғир аҳволда бўлиб, 2121 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25та давлатида 1051 нафар фуқарода қайд этилган.

Стоматологияда инновациялар

20.02.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тиббий хизматларнинг ва тиббий таълим сифатини ошириш бўйича бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда. Жорий йилнинг 18 февраль куни Ёшлар пресс-клубида Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Dentals Pharma корхонаси томонидан “Стоматологияда инновациялар” мавзусида семинар ташкил қилинди. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев очиб берди.

Ухан шаҳридан олиб келинган фуқароларда ҳам коронавирус аломатлари аниқланмади

19.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Хитойдаги ватандошларимизни олиб келиш учун 4-6 февраль кунлари ташкил этилган учта чартер рейсларидан биттаси бевосита коронавирус инфекцияси ўчоғи бўлган Ухан шаҳридан ташкил этилган эди.

Коронавирус карантини муддати якунига етган фуқаролар уйига кузатилди

18.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар қилганимиздек, турли мақсадларда Хитойда сафарда бўлган жами 584 нафар ватандошимиз жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари учта чартер рейс орқали мамлакатимизга олиб келинган эди. Уларнинг 459 нафари эркак ва 125 нафари хотин-қизлардир.

2019 йилда тизимга ажратилган бюджет маблағлари самарали ва мақсадли сарфланди

17.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўтган 2019 йил мамлакатимиз тиббиёт тизими бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказлаштирилган тадбирлар харажатлар сметасига жами 282,3 миллиард сўм бюджет маблағлари ажратилган эди.

Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида

17.02.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

“Коронавирус”га қарши ўқув машғулоти ўтказилди

14.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Ҳозирги вақтда жаҳон хамжамиятини ташвишга солаётган “коронавирус” юқумли касаллигининг юртимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона органлари тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда кўплаб чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 13 февраль ҳолатига)

14.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 12 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 59833 нафар, дунё бўйича 60276 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 34 фоизни (15103 нафар) ташкил этди. 1368 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этди. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 25та давлатда 443 нафар фуқарода қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти делегацияси билан учрашув

12.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2020 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге бошчилигидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСCТ) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ханс Клюге Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди

11.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.