Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Соғлиқни сақлаш
Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди 18.03.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди. |
Қисқа рақамли 1003 Call-марказига шу вақтгача 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиАввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларига мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда. |
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 15 нафарга етди 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзАБундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. |
Коронавирус бўйича Ўзбекистонда бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА |
Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигиҲозирги кунда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилганидан хабарингиз бор. |
Жамоат транспортларида дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигиМамлакатимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастуридаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда. |
Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда? 18.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигиМамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. |
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг барқарор ривожланиши кафолатланади 18.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йил 16 март куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинглар, Марказий ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий ҳокимият органларининг инвестициялар ва ташқи савдо соҳаси учун масъул бўлган раҳбарлари иштирокида коронавирус пандемияси эълон қилинганлиги оқибатида юзага келган жаҳон иқтисодий конъюнктураси шароитида инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. |
Коронавирус карантини даврида аҳолига тадбиркорлик таълимини бериш масофавий ташкил этилди 18.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатасиЎзбекистон Республикасида охирги уч йилда реал иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши, ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ушбу йўналишда тадбиркорларнинг зарур иқтисодий-молиявий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари борасида устувор давлат сиёсати юритилмоқда. Тадбиркорлик таълимини институционал ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси муҳим ўринга эга ҳамда бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказий бўғинига айланиб улгурди. |
Франция, Монако ва Андоррада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига 17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2020 йил 17 март куни Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси ўз консуллик округи ҳудудидаги ватандошларига ватанга қайтишни истаганлар тўғрисида маълумот тўплаш бошланганлиги тўғрисида мурожаат қилган. |
Хориждан қайтган яна бир фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди 17.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиСўнгги маълумотларга қараганда, Дубайдан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 11 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг карантин даврида иш берувчиларга тавсиялари 17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
Туркманистонга боришни режалаштираётган фуқаролар диққатига 17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиТуркманистоннинг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Ўзбекистон томонига расман маълум қилишича, COVID-19 коронавирусининг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида, барча мамлакатлар фуқаролари 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини фақат “Олат - Фарап автойўли" назорат-ўтказиш пункти орқали ўтказилади, бунда янги турдаги коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома талаб этилади. |
Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси ахбороти 17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигиЎзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 17 март куни дипломатик ваколатхонага 200 дан ортиқ фуқароларимиз мурожаат қилиб, ватанга қайтиш истагини билдиришган. Рўйхат шакллантирилган ва Ўзбекистонга учиб кетиш учун чартер авиарейсни ташкил қилиш масаласи ҳал қилинмоқда. |
17.03.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марказий банк коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли тадбиркорлик субъектларида кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида барча тижорат банкларига: |
Ҳурматли ота-оналар ва МТТ раҳбарлари! 17.03.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мамлакатимиз аҳолисининг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча турдаги МТТлар фаолиятини тўхтатишга қарор қабул қилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасидаги барча МТТларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбариятининг хати юборилди. Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун МТТлар вақтинча ёпилиши ҳақида хабардор қилинган. |
17.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) томонидан 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келганлиги маълум қилинди. Хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси COVID-19 коронавируси эканини аниқлашди. 2020 йилнинг 10 март ҳолатига кўра, касаллик жаҳоннинг 115 та мамлакатида қайд этилиб, дунё аҳолисидан 115825 киши касаллик юқтиргани, 4087 киши эса коронавирусдан вафот этганлиги қайд этилди. |
Хориждан келган икки нафар фуқарода коронавирус аниқланди, ҳозирча беморларнинг аҳволи қониқарли 17.03.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиАввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирларни изчил амалга оширмоқда. |
200 дан зиёд юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтди 17.03.2020ЖамиятМанба: ЎзАКоронавируснинг географик қамрови кенгайиб бораётгани сабабли ўқиш, бизнес, саёҳат ва бошқа эзгу мақсадлар билан дунёнинг турли мамлакатларида бўлиб турган юртдошларимизни ватанимизга олиб келиш давлатимиз раҳбари ва ҳукуматининг диққат марказида турибди. |