Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ханс Клюге Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси бўлди

2020-02-11 | Соғлиқни сақлаш

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот доирасида Ханс Клюге Европа минтақавий бюроси ҳамда мамлакатимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг буйруғига биноан «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, тиббий таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун у Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвонига ҳам сазовор бўлди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться